Нима учун Хитой Халқ Республикасининг барча аъзолари PISAда иштирок этмайдилар? Сўнгги йилларда миллий вазирлик PISA дастурини Хитойнинг бир неча вилоятларида тўлиқроқ иштирок этишга тайёрлаш мақсадида синовларни ўтказмоқда. Шанхай PISA-2009дан буён иштирок этиб келади. Пекин ҳамда Цзянсу ва Гуандун провинциялари эса PISA-2015 тадқиқотларида иштирок этди.
PISA тадқиқоти дарслари мамлакатларнинг таълим тизими ривожи учун қандай ёрдам берган? PISAда иштирок этган мамлакатлар бўйича ИҲТТнинг 2012 йилги сўровномасида респондентларнинг аксарияти юқори даражадаги давлатлар ёки ривожланаётган тизимларнинг таълим сиёсати ўзларининг фаолиятини амалга ошириш жараёнларида самарали таъсир кўрсатганини таъкидладилар.
Яна кўплаб мамлакатлар PISA миллий ёки федерал баҳолаш стратегиясининг янги таркибий қисмларининг ривожланишига таъсир кўрсатганини айтиб ўтишади. Дастурларни ўрнатиш ва стандартларга нисбатан кўплаб мамлакатлар PISA тизимининг таъсирини қуйидагиларга қаратди: миллий ўқув дастурларини PISA меъёрлари ва баҳолашлари билан таққослаш; миллий стандартларни шакллантириш; уларнинг таълим тизимига таъсири; PISAга ўхшаш ваколатларни ўқув дастурларига киритиш; миллий талабларга жавоб берувчи стандартларни белгилашга қаратилган.
PISA натижалари ўқувчиларнинг бошқа инсонлар билан мулоқот ўрната олиш қобилиятларини баҳолай оладими? PISA-2015 тадқиқот доирасида ўқувчилар билимини баҳолаш инсон ресурсларидан фойдаланмаган ҳолда компьютерга асосланган баҳолаш тизими асосида амалга оширилди. Бу эса ўз навбатида, ўқувчиларнинг қобилиятларини изчиллик билан аниқлаш имконини берди. Хусусан, ўқувчиларнинг турли гуруҳлар билан ҳамкорликда ишлаши ишончли тарзда таққосланиши мумкин.
II БОБ. PISA ТАДҚИҚОТИНИ ЎТКАЗИШ
PISA тадқиқотини ўтказиш
Қуйида компьютерда тест топшириш, шунингдек, турли хилдаги сўровномаларни ўтказиш баён этилади.
Компьютерда тест топшириш. Компьютерда тест топшириш учун 2020 йилда назорат-синов материалларини апробациядан ўтказиш жараёнида 15 ёшлилар таълим оладиган камида 28 та таълим муассасасидан камида 71-72 нафар ўқувчилар танлаб олинади. Агар таълим муассасасида 71-72 нафар ёки ундан кам ўқувчи бўлса, тадқиқот қоидаларига кўра, уларнинг барчаси тестда қатнашади.
2021 йилдаги асосий тадқиқотлар жараёнида камида 150 та мактабнинг ҳар бирида 15 ёшли ўқувчилар орасидан камида 42 нафардан ўқувчилар, жами камида 6300 нафар ўқувчилар танлаб олинади.
Ўқувчилар математика, ўқиш (матнни тушуниш даражаси), табиий фанлар йўналишлар бўйича 120 дақиқа давомида компьютерда тест топширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |