ИҲТТ маълумотлар аномалиясига қандай эътибор беради? Қуйида баъзи бир давлатларнинг PISA тадқиқотлари консорциуми техник талабларига жавоб бермаган ёки тўғри келмаган вазиятларда ИҲТТ ташкилоти баъзи бир давлатларнинг миллий маълумотлар ҳисоботларини ҳисобга олишмаганини кўришимиз мумкин:
Австрия. PISA-2000 Техник Маъруза (ИҲТТ, 2002)да таъкидланганидек, PISA-2000 баҳолаш техник стандартлари талабларига мувофиқ қўшма мактаб ва касбий дастурларга киритилган ўқувчилар етарлича таъминламади. Шундай қилиб, Австрия учун чоп этилган PISA-2000 ҳисоботлари нотўғри маълумотлар базаси дея таърифланди (ИҲТТ 2001). Фақатгина, ушбу хатоликни PISA-2003 тадқиқотида тўғрилашга эришилди.
Нидерландия. PISA-2000 Техник Хабарномаси (ИҲТТ, 2002)да таъкидланганидек, Нидерландия мактабларнинг жавоб даражаси PISA-2000 маълумотлар базасига киритилиши учун етарли эмас деб топилган. Шунинг учун, Нидерландия PISA-2000 билан боғлиқ тадқиқотлардан четлаштирилди.
Люксембург. PISA-2000 ва PISA-2003 ўртасидаги тест топшириқлари шароитида Иқтисодий стандартларга мувофиқликни такомиллаштириш ва мактаб тизимининг миллий хусусиятларини яхшироқ акс эттириш мақсадида ташкилий ва лингвистик жиҳатлар бўйича ўзгаришлар амалга оширилди.
PISA-2000 йилда Люксембург ўқувчиларигабаҳолаш китоби ҳар бир ўқувчи танлаган синов тилларида баҳолашдан бир ҳафта олдин берилди.
Бироқ, амалда баҳолаш тили билан танишиш Люксембургдаги PISA- 2000да ўқувчиларининг сезиларли қисми учун муҳим тўсиқ бўлди. PISA-2003 ва PISA-2006да шунинг учун ўқувчиларга икки тиллик баҳолаш варақчаси берилди. Ўқувчилар баҳолашдан олдин ўзлари учун мақбул тил танлаш имкониятига эга бўлишди.
Бу фақатгина бир тилда ўқитиладиган давлатлар билан кўпроқ таққосланишига ҳамда натижада ўқиш, математика, табиий фанлар ва муаммони ҳал қилишда ўқувчиларнинг кўрсаткичини адолатлироқ баҳолашга олиб келди. Жараёнлардаги бу ўзгариш натижасида PISA-2000 ва PISA-2003 ўртасидаги Люксембург учун баҳолаш жараёнлари ҳамда баҳолаш натижаларини таққослаб бўлмайди. PISA-2003 ва PISA-2006 ўртасидаги баҳолаш ҳолатлари ўзгартирилмаганлиги сабабли таққосланса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |