Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Нима учун PISA тадқиқотлари ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилади ва нега айнан 15 ёшли ўқувчиларнинг билим даражалари аниқланади?


Download 198.77 Kb.
bet7/37
Sana22.04.2023
Hajmi198.77 Kb.
#1377051
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
PISA qo\'llanma (Yakun) 18.04

Нима учун PISA тадқиқотлари ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилади ва нега айнан 15 ёшли ўқувчиларнинг билим даражалари аниқланади?
PISAнинг асосий вазифаси – мамлакатларни таълим сиёсатига оид маълумотлар билан таъминлаш ва қарорлар қабул қилишда уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Тадқиқотнинг ҳар уч йилда ўтказилиши эса мамлакатларга сиёсий қарорларни ва тегишли дастурларнинг таъсирини ҳисобга олиш учун маълумот ва таҳлилларни ўз ичига олган ҳолда, ўз вақтида ахборот бериш имкониятини яратиб беради.
Агар тадқиқотни ўтказиш даврийлиги қисқа муддатда амалга оширилса, ўзгаришлар ва янгиланишлар учун етарли вақт ҳамда керакли маълумотларни тўплай олмаслик муаммосини вужудга келтиради.
Тадқиқот доираси 15 ёшли ўқувчи ёшлар орасида ўтказилишига асосий сабаб аксарият Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига (ИҲТТ) аъзо давлатларда ушбу ёш мажбурий таълим босқичининг якуний даври ҳисобланади.
PISA дастурининг ўзига хослиги. PISA халқаро баҳолаш дастури бутун дунёда кенг қамровли ва мунтазам равишда ўтказиб келинаётган дастур сифатида ўзига хос аҳамиятга эга.
PISA халқаро баҳолаш дастурида қарийиб 80дан ортиқ давлатлар иштирок этишган. Тадқиқотни ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилиши эса, давлатларга ўз таълим тизимида келажакда эришиш кўзда тутилган асосий мақсадларни аниқлаб олиш имкониятини яратиб беради.
Шунингдек, дастур 15 ёшдаги ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш бўйича ягона халқаро баҳолаш лойиҳаси ҳисобланади.
Дастурда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилади:
Давлат сиёсати масалалари:“Мактаблар ўқувчи ёшларни катта ҳаёт йўлига ўтишига муносиб равишда тайёрлай олишяптими?, “Айрим турдаги ўқув дастурлари бошқаларига нисбатан самаралироқми?”,“Мактаблар муҳожирлар ёки оғир ижтимоий шароитга эга ўқувчилар келажаги яхшиланишига ёрдам берадими?”каби баъзи бир саволларга жавоб топишдан иборатдир.
Саводхонлик: PISA муайян мактаб ўқув дастурларининг устунлигини ўрганиш ўрнига, ўқувчиларнинг асосий мавзуларда билим ва кўникмаларини қўллай олиш қобилияти, муаммоларни таҳлил қилиш, шарҳлаш ва самарали ҳал қилиш, фикрлаш, мулоқот қилиш имкониятларини кўриб чиқади.
Ҳаёт давомида ўрганиш: Ўқувчилар мактабда ўрганиши лозим бўлган ҳамма нарсани тўлиқ ўзлаштира олмайди. Самарали ўрганувчи бўлиш учун нафақат билим ва кўникмаларни, балки улар қандай ҳамда нима учун ўрганилиши ҳақида хабардор бўлиши лозим. PISA ўқувчиларнинг ўқиш (матнни тушуниш), математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлигини ошириш билан бир қаторда ўқувчиларнинг таълим олишга қизиқиши, ўзлари ҳақида маълумотлар ҳамда таълим стратегияси ҳақида фикрларини сўрайди.



Download 198.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling