Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 198.77 Kb.
|
PISA qo\'llanma (Yakun) 18.04
- Bu sahifa navigatsiya:
- I БОБ. PISA ТАДҚИҚОТЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР Умумий тушунчалар PISA
Эслатма: Ўзбекистонда PISA тадқиқотлари 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, тадқиқотлардаги техник талаблар ушбу қўлланмада кўрсатилган талаблардан фарқ қилиши мумкин. Тадқиқотни ўтказиш бўйича маълумотлар PISA халқаро ташкилотчиларининг расмий нашрларида эълон қилингандан сўнг мутахассислар эътиборига ҳавола этилади.
I БОБ. PISA ТАДҚИҚОТЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР Умумий тушунчалар PISA–ўқувчиларнинг ўқиш (матнни тушуниш), математика ва табиий фанлардан билим даражаларини баҳолашга қаратилган халқаро баҳолаш дастури бўлиб, ўқувчиларнинг мактаб даврида орттирган билим ва кўникмаларини аниқлашга мўлжалланган. PISA халқаро баҳолаш дастури шунингдек, ўқувчилар муносабати ва мотивацияси ҳақида қимматли маълумотлар тўплайди, ўқувчиларда муаммони ҳал қила олиш каби кўникмаларни ҳам баҳолайди. Масалан, глобал аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда ўқувчи-ёшларнинг фикр- мулоҳазалари, улар берган таклиф ва ечимларни баҳолайди. PISA–ҳалқаро баҳолаш дастурларининг натижалари асосида дунё мамлакатлари ўқув дастурларида мавжуд бўлган талаблар доирасида ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларни қўллаш, фикрлаш ва мулоқот қилиш қобилиятларига баҳо берилади. PISA ҳеч қандай ўқув дастурини белгиламайди ёки тарғиб қилмайди ёки умумий эътироф этишни тақозо этмайди. Иштирокчи мамлакатлар экспертлари ва иқтисодчиларининг фикрича, ўқувчиларда табиий фанлардан ўзлаштирилган билим ва кўникма даражалари шаклланиши, мустаҳкамланиши давлатларнинг келажакдаги муваффақияти учун муҳим дастлабки қадамлар деб ҳисобланишини эътироф этади. PISA тадқиқоти - Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ИҲТТ(OECD – Organisation for Economic Co-operation and Development) томонидан амалга ошириладиган дастур ҳисобланади. Тадқиқот илк бор 2000 йилда ўтказилган бўлиб, ҳар уч йилда бир маротаба ўтказиб борилади. Навбатдаги тадқиқотлар 2021 йилда ўтказилиши режалаштирилган. PISA тадқиқоти ўзига хос хусусиятларга эга. Жумладан: таълим соҳасидаги энг йирик, кенг кўламли халқаро мониторинг тадқиқотларидан бири саналади; тадқиқотда умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган 15 ёшли ўқувчилар иштирок этади; тадқиқотда ўқувчиларнинг “ҳаётга тайёрлик” даражаси, яъни уларнинг мактабда эгаллаган билим ва кўникмаларини ҳаёт қўллай олиш лаёқати баҳоланади; тадқиқотда ўқувчиларнинг математика, ўқиш (матнни тушуниш), табиий йўналишдаги фанлар ва глобал муаммоларни ҳал этиш соҳасидаги функционал саводхонлиги баҳоланади; тадқиқотда иштирокчи мамлакатлар таълим тизимининг ўзига хослиги бўйича маълумот олиш имконини берадиган контекст ахборот тўпланади. Ўзбекистоннинг PISA тадқиқотида иштирок этиши учун қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга: Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари битирувчиларининг таълим олишни давом эттиришга қай даражада тайёрлигини аниқлаш; мамлакатдаги умумий ўрта таълимни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш; ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқлари, шунингдек, турли мамлакатларнинг таълим тизимлари ҳақидаги қиёсий маълумотларни олиш. PISA тадқиқоти ҳақида қўшимча маълумотларни Ўзбекистонда мазкур тадқиқотни ўтказишга масъул ҳисобланган Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказининг расмий веб-сайти (markaz.tdi.uz)ва ИҲТТ www.oecd.org/pisa)дан олиш мумкин.
Download 198.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling