PISA бошқаруви кенгаши. Бошқарув кенгаши ИҲТТ ва PISA аъзолари вакилларидан иборат. PISAда расмий иштирокчи мақомига эга бўлмаган, лекин қатнашадиган мамлакатлар PISA йиғилишларида кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. Кенгашдаги мамлакатлар вакиллари уларнинг таълим вазирликлари томонидан, кенгаш раиси эса PISA бошқаруви кенгаши томонидан танлаб олинади. ИҲТТнинг таълим мақсадлари асосида бошқарув кенгаши PISA учун устувор йўналишларни белгилайди ҳамда уларнинг ҳар бирлари PISA тадқиқотларини амалга ошириш давомида ўзаро ҳурмат руҳида ва виждонан ёндашувларига эътибор қаратади.
ИҲТТ котибияти. ИҲТТкотибияти PISA тадқиқотини амалга оширилиши ҳамда узлуксиз бошқарув жараёнини ташкил этиш учун масъул ҳисобланади. Бунда PISA жамоаси сўровномаларни амалга оширилишини назорат қилади, PISA бошқарув кенгашиномидан маъмурий жараёнларни бошқаради, мамлакатлар ўртасида халқаро келишувлар ўрнатади ва PISA бошқаруви кенгаши ҳамда PISA консорциуми ўртасида воситачилик вазифасини бажаради.
PISA Миллий лойиҳа бошқаруви менежерлари. ИҲТТ котибияти, PISA бошқарув кенгаши ва халқаро пудратчилар ҳамда Миллий лойиҳа менежерлари билан иш фаолиятларини олиб боради. PISA миллий лойиҳа менежерлари мамлакатларнинг ўз ҳукуматлари томонидан тайинланади.
Халқаро ташкилотчилар (“PISA консорциуми”): Ҳар бир PISA сўровига кўра, халқаро ташкилотчилар (одатда синов ва баҳолаш органларидан иборат) тест-сўровларни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш учун жавоб беради.
Ташкилотчилар PISA бошқарув кенгаши томонидан халқаро тендер танлови орқали танланади. Пудратчи одатда PISA Консорциуми (тадбиркорларнинг йирик операцияларини биргаликда амалга ошириш мақсадида бирлашиши) деб номланади.
Таълим органлари. PISA халқаро баҳолаш дастурини амалга ошириш иштирокчи давлатлар ва таълим вазирликлари кўмагисиз ва уларнинг қўллаб-қувватлашисиз амалга оширишнинг имкони йўқ.
PISA фанлар бўйича эксперт гуруҳлари. PISA мавзуга оид масалалар бўйича эксперт гуруҳларига эга бўлиб, улар синовларнинг учта асосий йўналишлари - ўқиш, математика ва табиий фанлар саводхонлиги, шунингдек, зарур бўлган ҳолларда бошқа фан масалалари бўйича ваколатларга эга. Ушбу гуруҳлар ҳар бир соҳа бўйича малакали экспертлардан ташкил топган. Улар ҳар бир PISA тест-сўровининг назарий асосларини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |