Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet107/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Сиддхартха Гаутама – Будданинг шахсий исми.
Синагога – яҳудийлар ибодатхонаси.
Синион – Қуддус яқинидаги тепалик.
Сунан – Ҳадислар “таҳорат” бобидан “васиятлар” бобигача фиқҳ тартиби бўйича жамланган тўпламлар.
Сунна – исломда «Пайғамбар йўли».
Сура ­ (араб. «девор, тўсиқ») Қуръонни ташкил этувчи қисмлар. Қуръон жамланиш даврида уларнинг умумий сони 114 та деб белгиланган.
Сутра – (санскр. «ип») Қадимги Ҳиндистон диний-фалсафий таълимотларининг лўнда иборалар шаклидаги қисқа баёни. Диний-фалсафий адабиёт тури.
Сутра-Питака – Трипитаканинг дин мазмунига бағишланган қисми.
Суфий – исломдаги мистик-аскетик оқим вакили.
Табу – тотемистик тасаввурлар мавжуд бўлган жамиятдаги диний тақиқ. Бу тасаввурларга кўра, табуни бузган одам руҳлар ва худолар томонидан унга оғир касаллик ёки ўлим юбориш билан жазоланади. Табу маълум бир буюмга тегмаслик, маълум сўзни айтмаслик, маълум ҳайвонларнинг гўштини емаслик кабилардан иборат бўлиши мумкин.
Таваккул – тасаввуф таълимотига кўра, ўз иродасини Аллоҳга ишониб топшириш.
Тавоф – Каъбанинг атрофини айланиш.
Таврот, Тора (ивритча — “таълимот, қонун”) – яҳудийлик ва христианлик динларида тан олинадиган ва Библия таркибига кирувчи муқаддас манба. Тавротнинг муаллифи сифатида Мусо пайғамбар кўрсатилади. Таврот беш китоб: “Ибтидо”, “Чиқиш”, “Левит”, “Сонлар” ва “Иккинчи қонун”дан иборат.
Тақририй суннат – саҳобийлар томонидан қилинган бирор хатти-ҳаракат ёки гап-сўзга Пайғамбарнинг индамасликлари ёки маъқуллашлари.
Талмуд – (иврит. «ламейд» ­ «ўрганиш» сўзидан) Тавротга ёзилган шарҳлар тўплами.
Танжур (тибетча – “шарҳлар таржимаси”) – буддавийликнинг асосий ақидавий масалалари баён қилинган “Канжур” китобининг шарҳи. 254 жилд ва 3 мингга яқин матнлардан иборат.
Тантризм (санскритча – “тантра”-мато) – буддавийлик ва ҳиндуийлик динларида мавжуд бўлган диний-фалсафий таълимот. Эрамизнинг биринчи асрида пайдо бўлган. Инсондаги жинсий ва шаҳвоний хислатлар муҳимлиги асосига қурилган. Таълимот асослари “тантралар” деб номланадиган ёзувларда баён қилинган.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling