Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Зардуштийликнинг ахлоқий-фалсафий асослари


Download 1.58 Mb.
bet29/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Зардуштийликнинг ахлоқий-фалсафий асослари
Зардуштийлик ахлоқи эзгулик ва ёвузлик, ёруғлик ва зулмат, ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги курашни англатади. Ахура Мазданинг яратувчанлигининг асосий мақсади эзгуликнинг ёвузликка қарши курашига ёрдамлашишга қаратилган. Бу, аввало, тақводорларнинг эзгу дунё идеали ва тинчлиги учун фазовий курашидаги онгли ва фаол ҳаракатларидир. Кураш натижаси инсоннинг ўзига боғлиқ. У Ёлғон ёки Ҳақиқатни танлаши, эзгу дунё фаровонлиги учун масъулиятни зиммасига олиши лозим. Зардуштийлик аъзоси бўлган тақводор – ашавана фаолиятининг моҳияти ахлоқий триада: “хумата” (эзгу ният), “хухта” (эзгу сўз), “хваришта” (эзгу иш) билан белгиланади. Бу тақводорлар хатти-ҳаракатларининг уч қоидаси ғайридинлар – дуруғвантлар триадасига: “душмата” (ёвуз ният), “дужухта” (ёмон сўз), “дужваршта” (ёмон иш) га қарши қўйилади.
Зардуштийлик яхшиликлар қаторида тақводорларнинг яратувчанлик фаолиятига алоҳида эътибор беради. Бу ерга ишлов бериш, молга яхши муносабатда бўлиш: Маздага сиғинувчилар эътиқодининг асоси дон етиштириш. Кимда-ким дон етиштирса, у ҳақиқатга интилиб, Ахура Мазда эътиқодини илгари суради ва ишончга сазовор бўлади. Ит энг яхши ҳайвонлардан ҳисобланади, чунки у тақводорлар подаси ва уйини қўриқлайди. Видевдат бўйича ит ҳуқуқ борасида салкам одамга тенглаштирилади. Ит ўлдирганлар, унга шикаст етказганлар қаттиқ жазоланган. Худди шундай ит одамга тан жароҳати етказса унга ҳам жазо берилган, унинг ўнг ёки чап қулоғи кесилган ва ҳоказо. Зардуштийлик, шунингдек, ҳақиқатгўйлик, сахийлик, эр-хотин вафодорлиги, бола тарбияси каби инсоний муносабатларни кўзда тутади ва бошқаради.
Зардуштийлик маросимлари турлича ва ўзига хос. Масалан, маросимда учта қурбонлик предмети мавжуд: “Хаума”, инсон руҳини маросимга тўла йўналтирувчи муқаддас ичимлик, “драунах” (нон) ва “мйазда” (майиз ёки мевалар). Айрим муаллифлар манбада келган “мйазда” сўзини гўштли бирор нарса деб тахмин қиладилар. Зардуштийлик руҳонийлари диний маросим жараёнларини бошқарадиган ва уларга хизмат кўрсатадиган махсус шахслардир. Мазкур маросимлар олов ибодатхоналарида ўтказилиб, бунда олов маросим маркази бўлган ва олов орқали худо тақводорлар дуосини “қабул” қилган. Қадимда ибодатхоналар очиқ ерларда табиий ёки сунъий тепаликларда бўлган. Кейинчалик махсус оташкадалар – “олов уйлари” қурила бошлаган. Бош коҳин “заутар” унвонига эга бўлган. Бу исломдаги имомчиликка ўхшайди. Авестода шундай қатор бор, унда айтилишича, заутар дуони овоз чиқариб ўқийди, билганлар қайтарадилар, билмаганлар заутарга тақлид қилиб ҳаракат қиладилар. Ушбу ҳолат ислом маросимларидаги “иқтидо” (ибодатда имомга эргашиш)га жуда ўхшайди. Гап шундаки, “Авесто” матнларида Ахура Мазда башоратининг муқаддас сўзлари сақланиб қолган, шунинг учун улар илоҳий сўзларнинг муқаддаслиги талаб қилганидек аниқ ва равон талаффуз этилиши лозим эди.
Зардуштийлик бир йилда ҳар бири беш кундан давом этадиган олтита байрамни белгилайди. Байрамлар орасида гоханвар – ҳар бири ўттиз кундан иборат бўлган 12 ойдан кейинги беш кунлик байрами асосий ўринни эгаллайди. Йилнинг 360 кунидан қолган кунлари хурсандчилик, диний маросимлар билан ўтказилган. Шундай қилиб янги йил – Наврўзнинг яхши кириб келишига умид қилинган.
Зардуштийликда бир кеча-кундуз беш қисмга бўлинади: рату (белгиланган илоҳий тартиб), хавани (саҳардан тушгача), рапитвина (тушдан соат 3-4 гача), узаййарина (оқшомгача), авиструтрима (ярим тунгача), ушахина (тун ярмидан саҳаргача). Сутканинг бу номлари ҳам худога ўхшатилиб, ҳар бирига ибодат қилинади – бир кунда беш марта намоз ўқилади. Зурдуштийликнинг дафн маросимлари кўпгина тадқиқотлар предмети бўлиб келган ва бўлиб қолмоқда. Бунда энг асосий қоида мурда билан ҳаётнинг тўрт элементи – ер, олов, сув ва хавони ҳаром қилмаслик. Бу ўлганларни дафн этишда алоҳида қоидаларга риоя қилишни талаб этган. Жасадлар суяклари юмшоқ тўқималардан тозалангунича қўйиладиган жойлар – дахмалар қурилган. Сўнг суяклар йиғилиб қопқоқли сопол тобутларга – оссуарий (ёки остодон)ларга солиниб сақланган. Бундай идишлар археологик қазилмалар жараёнида кўплаб учрайди. Маросимларнинг зардуштийлик элементлари, кўпчилик одатларнинг қолдиқлари аждодлари тмонидан қадимги дунёнинг ушбу жаҳон динини шакллантирган ўзбеклар, тожиклар, туркманлар ва Марказий Осиёнинг бошқа халқлари турмушида сақланиб колган.
Ҳозирги кунда зардуштийлик Ҳиндистонда жойлашиб қолган форс “Мазда Ясна” жамоаларининг анъанавий дини бўлиб қолган. Бугунги кунда дунё бўйича 200 мингдан ортиқ зардуштийлар мавжудлиги қайд этилган. Улар Эрон ва Ҳиндистондан ташқари яна Канада, АҚШ, Англия, Шри-Ланка, Австралия ва бошқа мамлакатларда истиқомат қиладилар.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling