Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet59/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Новоапостол черкови XIX асрнинг ўрталарида Англияда вужудга келган протестантлик йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда “Новоапостол черкови” дунёнинг 180 та давлатида 50 га яқин жамоа, 9 миллионга яқин аъзоларига эга.
“Новоапостол черкови” диний таълимотида 7 сирли маросимнинг учтаси эътироф этилади:
- сув билан чўқинтириш (ёшнинг фарқи йўқ);
- причащение – нон ва вино билан тотиниш;
- елей мойини суртиш – Муқаддас Руҳ билан (запечатление) инсоннинг ички оламини бутунлай янгилаш.
Черков таълимотига кўра, Худо руҳонийларнинг дуо ва фотиҳалари сабабли бандаларига ўзининг меҳру мурувватини ато қилади.
Марҳумлар руҳига бағишлаб бир йилда уч маротаба (март, июль ва ноябр ойларининг биринчи якшанба кунларида) ўтказиладиган диний маросимлар ҳам “Новоапостол черкови”нинг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Бу маросимларда марҳумларнинг қариндошлари ва руҳонийлар иштирок этиб, худодан уларнинг бу дунёда қилган гуноҳларини авф этишини сўраб, ибодат қиладилар.
Черковни биринчи апостол ва апостоллар бошқарадилар. Ўз навбатида улар христианликдаги машҳур 12 апостолнинг ўринбосарлари ҳисобланадилар. “Новоапостол черкови” номи шундан келиб чиққан. Биринчи апостол, диний қоидаларга асосан, Худонинг ердаги вакили ҳисобланади. Черков ходимлари ўз вазифаларини бепул ва ўзларининг асосий касбларидан ташқари бажарадилар
Ҳар бир жамоа 150-170 кишилик катта оила каби ташкил этилади. Пасторлар камида икки ойда бир маротаба ҳар бир уйни зиёрат қиладилар. Асосий эътибор болалар ва ўсмирлар тарбиясига, ногирон ва камбағалларга ёрдам қилишга қаратилади.



Ўзбекистонда христианлик тарихига оид маълумотлар
Ҳозирги кунда мамлакатимизда бир неча христианлик оқимлари фаолият олиб боради. Христианликнинг ҳам зардуштийлик, буддавийлик каби Марказий Осиё халқлари тарихида ўзига хос ўрни бор.
Бу дин Марказий Осиёга, хусусан, Ўзбекистонга икки йўл билан кириб келган. Бу жараён, биринчидан, христианликни тарғиб этувчи миссионерларнинг тарғиботчилик ҳаракати орқали, иккинчидан, Марказий Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши ва христиан динига эътиқод қилувчи аҳолининг ушбу минтақага кўплаб кўчиб келиши орқали амалга ошди. Бу динни маҳаллий аҳоли орасида тарқатувчилар Марказий Осиёнинг турли вилоятларига милоднинг III асрларида кириб келганлар. Масалан, 280 йилда Талос (Марке) черковлари қурилиб бўлган, Самарқандда (310 йилдан), Марвда (334 йилдан), Ҳиротда (430 йилдан), Хоразмда ва Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарларида епископлик, миссиялар тузилган. Кейинчалик Самарқандда, Марвда (430 йиллар), Ҳиротда (658 йиллар) епископликдан иборат диний ҳудудий жамоалар, бирлашмалар бўлган. Хуросонликлар ва суғдиёналиклар зардуштийлар, Монийлар, буддавийлар билан бир қаторда христианлар ҳам бўлганлар. Улар қорахитойлар ва сосонийларга қарашли ерларда яшаганлар.
Марказий Осиё ҳудудида исломнинг тарқалиши даврларида ислом билан христианлик ўртасидаги зиддиятлар, келишмовчиликлар кескинлаша бошлади. Бироқ X асргача Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятларида христианларнинг манзилгоҳлари бўлган. Ҳатто, Беруний яшаган даврда ҳам (973-1056) манбаларда Марвда православ митрополияси бўлгани ҳақида маълумотлар келади.
Православ йўналиши Ўзбекистон ҳудудига Россия орқали кириб келган. 1871 йил 4 майда Россия императори томонидан Тошкентда Туркистон епархиясини очишга қарор қилинди. 1880 йилларга келиб Рус православ черкови (РПЧ, рус: Русская Православная Церковь) ўзининг янги ибодатхоналари сонини кўпайтиришга ҳаракат қилди. Булардан энг кўпи Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қурилди.
1916 йил 16 декабрда император буйруғи билан Туркистон кафедрал собори Алматидан Тошкент шаҳрига кўчирилди. Иккинчи жаҳон уруши ва ундан сўнг Ўзбекистонга Россия, Украина, Белорусия, Молдова ва Болтиқбўйи мамлакатларидан эвакуация қилинган миллатлар хилма-хиллиги ортиб, православликка эътиқод қилувчи аҳолининг сони тахминан 1 миллионга етди.
2011 йил 27 июль кунидан эътиборан собиқ Тошкент ва Марказий Осиё епархияси ўрнига тўрт мустақил епархия ташкил этилди. Мазкур тўрт епархиянинг фахрий раҳбари сифатида Тошкент ва Ўзбекистон епархиясига раҳбар этиб тайинланган митрополит Викентий тасдиқланди.
2011 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон ҳудудида 1 та марказ, 1 та семинария, 3 монастир ва 33 та черков - жами 38 та православликка мансуб диний ташкилот рўйхатга олинган.
Христианликнинг Ўзбекистонда тарқалган оқимларидан бири католицизмдир. Тошкентда биринчи католик черкови 1912 йилда қурила бошланиб, 1917 йилда битказилган. Ҳозирги кунда бу бино тарихий ва аҳамиятга молик обида сифатида қайта таъмирланмоқда.
1925 йилда Адвентистларнинг Жануби-Шарқий иттифоқи таркибида Ўзбекистонда адвентистларнинг Марказий Осиё бошқаруви ташкил этилди. Унинг биринчи қурултойи 1926 йилда ўтказилиб, унда Бутуниттифоқ адвентистлар иттифоқи таркибининг бешинчи иттифоқи сифатида қайд этилди. 30-йиллар охирига келиб диндорлар ва улар каторида адвентистлар жамоалари тарқатиб юборилди ҳамда таъқиб остига олинди. Барча йўналишдаги жамоалар яширин фаолиятга ўтиб кетди.
1976 йил 26 август куни Тошкентдаги адвентистлар жамоаси илк бор давлат рўйхатидан ўтди. Шундан кейин, адвентистларнинг Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда норасмий жамоалари тузила бошлади.
Туркистон ўлкаларида илк баптистлар жамоаси 1891 йилларда пайдо бўлди. Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 1909 йил 2 июлда 60 кишилик баптист жамоалари учун ибодат уйи очишга рухсат берилди. 1911 йил октябрь ойида Самарқанд жамоаси тузилди.
1921 йилдан эътиборан Туркистон баптистлари орасида бирлашиш мақсадида бошқарув органини сайлаш учун ҳаракат бошланди. Ушбу бошқарув органи 1922 йилда Тошкент баптистлар қурилтойида Марказий Осиё баптистлар иттифоқи, сўнг Умумроссия иттифоқи таркибида Туркистон бўлими тузилди. 30-йилларга келиб баптистларнинг 6 жамоаси расман қайд этилди.
1946 йилдан Ўзбекистон ҳудудида Евангел христиан-баптистлар (ЕХБ) жамоаси фаолияти қайд этилди. 1948 йил октябр ойидан эса Бутуниттифоқ ЕХБ кенгашининг Ўзбекистондаги вакили этиб Т.Пеньков тайинланди. 1958 йилга келиб Ўзбекистонда баптистлар сони икки минг кишини ташкил этди. Шу давр ичида норасмий 32 та жамоа фаолият кўрсатган.
1964 йилда бу жамоалар норасмий “Марказий Осиё Евангел христиан баптистлар черковлари кенгаши маркази”ни туздилар. У кейинчалик “Осиё жануби бўйича баптист биродарлар кенгаши” деб номланди. 1992 йил ноябрь ойида Москвада баптистларнинг бўлиб ўтган 1-қурултойида “Евангел христиан баптистлар иттифоқи федерацияси” – “Евро-Осиё ЕХБ иттифоқи” номига ўзгартирилди.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Пятидесятниклар (Тўлиқ Инжил христианлари) XX асрнинг 20-йиллари охирларида Тошкент шаҳрида биринчи жамоаларни тузишди.
Протестантликдаги энг йирик йўналишлардан бири ҳисобланган лютеранлик тарафдорлари тахминан 75 миллион кишини ташкил этади. 1989 йилдан эътиборан Россия, Украина, Қoзoғиcтoн ва Марказий Осиёдаги Евангел лютеран черкови таркибига бирлаштирилиб қайд этилди. Лютеранларнинг олий ҳуқуқий органи Бош синоддир.
Мазкур черков МДҲ мамлакатларида 5 епархияга бўлинган бўлиб, унинг марказлари Москва, Омск, Одесса, Алмати ҳамда Тошкентдa жойлашган.
Лютеранлар жамоаси Ўзбекистонда илк марта Тошкент шаҳрида 1885 йилдан расмий фаолият кўрсата бошлаган. 1896-99 йилларда лютеранлар ибодатхонаси (кирха) қурилган.
1992 йил 8 сентябрда Немис евангель-лютеранлар черкови расмий рўйхатдан ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 майдаги қарори билан кирха лютеранларга қайтариб берилди.
Республикамизда 2011 йилнинг 1 июлига қадар евангел-лютеранлар черковининг 2 та диний ташкилоти рўйхатга олинган.
Ўзбекистонда яна бир черков Новоапостоллик черкови бўлиб, у христиан динининг протестантлик йўналишига мансуб оқимдир. Новоапостол черкови Ўзбекистондаги фаолиятини 1992 йилдан бошлаган бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Навоий шаҳарларида рўйхатдан ўтган. Ўзбекистондаги Новоапостол черковлари Берлин-Бранденбург шаҳри округи тасарруфидадир.
Ўзбекистонда протестант йўналишидаги диний ташкилот деб ҳисобланган “Иегово шоҳидлари” ҳам фаолият юритмоқда. 1870 йилда америкалик ишбилармон Рассел томонидан асос солинган мазкур диний сектанинг маркази Бруклин шаҳрида жойлашган. Улар 15 аъзодан иборат бўлган “Раҳбар корпорацияга” бўйсунадилар.
Айрим манбалар Марказий Осиёда Иегово шоҳидларининг XX асрнинг 40-йиллapидa пайдо бўлганлигини билдиради. Ўша даврда улар ўзларини “каналистлар” деб атаб келганлар.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling