Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Диний байрамларнинг келиб чиқиши тарихи


Download 1.58 Mb.
bet84/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Диний байрамларнинг келиб чиқиши тарихи
Дунёдаги барча динлар ўзига хос маросим ва байрамларга эга. Ҳар бир диннинг кенг тармоқ отиб, ривожланиб боришида маросим ва байрамларнинг аҳамияти беқиёс. Шу ўринда диний маросим ва байрамлар ҳам инсоният ҳаётида алоҳида ўрин эгаллайди. “Авесто”, “Библия” каби диний манбаларда ҳамда Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда диний маросим ва байрамлар тўғрисида кўплаб маълумотлар берилган.
Маълумки, исломда асосан иккита расмий диний байрам Рамазон ёки Рўза ҳайити (арабча номи “ийд Рамазон”, “ийд ал-фитр”, “ийд ас-сағир”) ҳижрий Шаввол ойининг 1—3-кунларида ва Қурбон ҳайити (арабча номи — “ийд ал-адҳо”, “ийд ал-кабир”) уч кун — Зулҳижжа ойининг 10—13-кунларида мусулмон дунёсида кенг нишонланиб келинмоқда. “Ҳайит” — арабча “ийд, яъни байрам демакдир.
Рамазон – ҳижрий йил ҳисобининг тўққизинчи ойи бўлиб, ислом ақидалари бўйича бу ойда Аллоҳ Муҳаммад алайҳис-саломга Қуръонни ваҳий қила бошлаган. Шунинг учун ҳам ислом дунёсида Рамазон муқаддас ҳисобланиб, бу ойда мусулмонлар рўза тутишади.
Рамазон кишилар учун ҳидоят ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ой экани ислом манбаларида зикр этилган.
Рамазон ойида ифторлик қилиш одат тусига кириб қолган маросимлардан ҳисобланади. Ифторлик маросимини ўтказмоқчи бўлган хонадон соҳиби рамазон ойида бирор кунни белгилайди ва рўзадорларни зиёфатга таклиф этади. Ифторлик маросими ўтказишнинг туб моҳияти камбағаллар, бева-бечоралар, етим-есирлар қорнини тўйдиришдан иборат.
Рамазон якунида эса қамарий ўнинчи Шаввол ойининг биринчи куни исломнинг катта байрамларидан бири — Рўза ҳайити ёки ийд-Рамазон бошланади. Рўза ҳайити арафасида кишилар бир-бирларига мулойимлик билан муносабатда бўлишлари лозим бўлади. Эрта тонгданоқ ҳамма сидқидилдан шундай кунларга етказгани учун Аллохга шукроналар айтадилар. Ўз яқинлари, қариндош-уруғлари, беморлар ва қарияларни зиёрат қиладилар.
Ушбу куни ҳайит намози ўқилади. Намозларни адо этиб бўлгандан сўнг, кишилар ўзаро кўришиб, бир-бирларини ҳайит байрами билан муборакбод этадилар.
Қурбон ҳайити Зулҳижжа ойининг 10-кунида бошланади. Бу байрамнинг рўза ҳайитидан 70 кун ўтгандан кейин нишонланиши Муҳаммад пайғамбар томонидан белгиланган. Мазкур ҳайитда ҳам Рўза ҳайитидагидек, мусулмонлар жомеъ масжидларида қуёш чиққандан тахминан 15 дақиқа ўтгач, 2 ракат намоз ўқишади.
Исломда “Қурбон” сўзи бирор жонлиқ сўйиб, уни Аллоҳнинг йўлига бағишлаш маъносини билдиради. Иброҳим пайғамбар Аллоҳнинг синови билан ўз ўғиллари Исмоилни худо йўлига қурбонлик қилишга киришган пайтида тангри таоло бир қўчқор юбориб, уни ўғли ўрнига қурбонлик қилишга буюрган.
Шу боис ҳажга борганлар ва бой-бадавлат мусулмонлар зиммасига Қурбон ҳайити кунлари жонлиқ сўйиб, қурбонлик қилишлари лозимлиги белгиланган. Қурбонлик гўштидан таом тайёрлаган киши ўзи, оила аъзолари ва қариндош-уруғлари билан ейиши, сўнг уни қўшниларига ҳам бериши керак.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling