Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


-МАВЗУ. НОАНЪАНАВИЙ ДИНИЙ ОҚИМЛАР


Download 1.58 Mb.
bet88/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

15-МАВЗУ. НОАНЪАНАВИЙ ДИНИЙ ОҚИМЛАР


Режа



  1. Христианлик доирасида юзага келган ноанъанавий оқимлар.

  2. Ислом дини доирасида юзадаги диний ҳаракат ва оқимлар.

  3. Ҳиндуийлик замирида юзага келган оқимлар.



Таянч сўз ва атамалар

  1. Диний ташкилот

  2. Мормонлар

  3. Кришнани англаш жамияти

  4. Иегово шоҳидлари

  5. Баҳоийлик

  6. Бобийлик

  7. Ноанъанавий дини оқим

  8. Аҳмадия



Мавзу ўқув мақсади: XIX-XX асрларда йирик динлар доирасида юзага келган диний ташкилотлар, уларнинг эътиқоди ва фаолияти, жамиятга таъсири ҳақида талабаларда кенг тасаввур ҳосил қилиш.

Ноанъанавий диний ташкилот ёки оқим деганда бир минтақа, ҳудуд аҳолиси учун бегона бўлган, муайян тарихий шароит ёки ижтимоий вазият сабабли ўша ерга кириб келган ёки киришга ҳаракат қиладиган динлар тушунилади.





Христианлик доирасида юзага келган оқимлар
XIX аср ўрталари XX аср бошларига келиб Европа, Америка ва Осиё қитъаларида “пайғамбарлик” ва “армагеддонизм” эпидемиялари авж олди. АҚШда 1840 йилларда “миллеризм” номи остида пайдо бўлган ҳаракат тез орада бошқа ҳудудларга ҳам тарқалди. Натижада, аксарият йирик динлар доирасида янги, “ислоҳотчи” оқимлар юзага келди.
Улардан, христианлик доирасида “Иегово шоҳидлари” ва “Мормонлар”ни, ислом дини доирасида “Баҳоийлар”, “Аҳмадийлар” ва “Қора мусулмонлар”ни, ҳиндуийлик доирасида “Халқаро Кришнани англаш жамияти”ни санаш мумкин.
Иегово шоҳидлари (ёки Яҳве гувоҳлари) йўналишига 1873 йилда Чарльз Тейз Рассел (1852-1916) томонидан асос солинган. Йўналишнинг диний таълимоти унинг етти томлик “Муқаддас Ёзувни ўрганиш” китобига асосланади.
Ч.Рассел вафотидан кейин ташкилотга раҳбарлик қилган Иосиф (Джозеф) Франклин Рузерфорд иеговочиликка “армагеддон” (яъни, гўёки, охирзамонда Исо бошчилигидаги иеговочилар ва Шайтон бошчилигидаги жинлар қўшини ўртасида бўлиб ўтадиган жанг) тушунчасини киритди. Шунингдек, у ҳар йили иеговочиларнинг халқаро конференцияларини ўтказишни, 50 га яқин китоб муаллифи сифатида тарғибот ишларида радио ва граммо-пластинкалардан фойдаланишни йўлга қўйди.
“Иегово шоҳидлари” Учлик ҳақидаги ақидани рад этишади, лекин бошқа йўналишлар каби унинг барча кўринишларини изоҳлашади. Улар худонинг ўз шахсий исми бор, бу исм “Иегово”дир ва у барча нарсаларнинг асоси ва яратувчиси, деб ҳисоблайдилар.
Иеговочилар Исо Худонинг Ўғли бўлган деб эътиқод қилса-да, унинг Худо бўлганини инкор қилишади. Уларнинг таълимотига кўра, Исо Иегово томонидан яратилган ягона инсондир, қолган барча инсонлар Масиҳ орқали яратилган. Муқаддас Руҳ – Худонинг кўринмас кучи бўлиб, у дунё яратилишида қатнашган. Исо Голгофа тоғида хочга эмас, балки устунга михланган деб ҳисоблаганлари сабабли бу рамз ишлатилмайди.
Иегово бутун инсоният тарихида 144 минг кишини танлаб олган, улар ўлгандан сўнг тўғридан-тўғри тирилади ва осмон подшоҳлигига ўтиб кетишади. Ҳозирги кунда ўша танланган 144 минг киши, яъни “кичик пода”дан (имони мустаҳкам ва дин йўлида кўп хизмат қилган) 11 мингтаси тирик, деб эътиқод қилинади. Қолган имонлилар, яъни Иегово шоҳидларига қўшилган “қўйлар”га (оддий диндорлар) Ер юзида абадий жаннатда яшашлари ваъда қилинади.
“Иегово шоҳидлари” фақатгина Исо Масиҳ ўлимини эслаш кечалари билан боғлиқ байрамни нишонлайдилар. Шу куни жамоа аъзолари қариндош ва танишларини уйларига таклиф қилишади. Дастурхонда Исонинг тана ва қонининг ифодаси деб билинадиган хамиртуришсиз нон ва қизил, қуруқ вино бўлиши шарт.
“Иегово шоҳидлари” диний ташкилоти қатъий марказлашган характерга эга. Унинг диний-маъмурий маркази – Бошқарув корпорацияси ҳисобланади. У 15 кишидан иборат бўлиб, Бруклинда (АҚШ, Нью-Йорк) жойлашган. Бошқарув корпорациясининг 90 дан ортиқ филиаллари дунёнинг турли мамлакатларида тарғибот ишларини олиб боради. Христианликнинг кўзга кўринган вакиллари иеговочиларнинг христианлик билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ, деган фикрдалар.
Марказий Осиёда “Иегово шоҳидлари” диний ташкилотининг биринчи жамиятлари 1950 йилларда пайдо бўлган ва норасмий равишда фаолият кўрсатиб келган. Бугунги кунда республикамизда “Иегово шоҳидлари”нинг 1 та ташкилоти расман рўйхатга олинган.
“Иегово шоҳидлари” миссионерликка катта эътибор беради. Жамоа пайдо бўлган даврдан бошлаб, асосан уйма-уй юриш ва адабиётлар тарқатиш билан ўз издошларини кўпайтиришга ҳаракат қилади. Айрим маълумотларга кўра, ҳозирги кунда иеговочи миссионерларнинг сони 700 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Жамоа раҳбарияти томонидан миссионерларни тайёрлаш ишларига катта аҳамият берилади. АҚШ нинг Нью-Йорк шаҳрида, жамоанинг бош офиси билан бир жойда “Галаад” номли миссионерлар тайёрлаш маркази мавжуд. Ушбу марказда ташкил этилган беш ойлик курсларда бутун дунёдан келган миссионерлар таҳсил олишади.
Миссионерлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш ва адабиётларни нашр этиш учун “Қўриқчи минора”, “Библия” ва “Рисолалар жамияти” тузилган. Ушбу жамият корпорация деб аталиб, бош қароргоҳи ташкилот асосий биноси билан бир жойда, АҚШнинг Бруклин шаҳрида жойлашган. Корпорацияни етти директордан иборат бошқарув кенгаши бошқаради ва улар корпорация президентини сайлайдилар.
Ҳозирги кунда “Иегово шоҳидлари” 230 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб боради ва дунё бўйича 111 та минтақавий ваколатхоналарга эга.
Иеговочилар миссионерликни ўзига хос тарзда ва тизимли ташкил этганлар. Мутахассислар фикрича, “Иегово шоҳидлари” ўз тарафдорларини шакллантиришда жалб этишнинг 80 дан ортиқ усулидан фойдаланадилар. Жумладан, улар ўз даъватчиларининг овоз оҳангларида тинчлантириш ва меҳр туйғулари бўлишига алоҳида эътибор берадилар.
Иеговочилар миссионерликни:
- ўз қарашларига заррача бўлса ҳам қизиқиш билдирган одамларни қидириб топиш ва сўнг уларни таълимотни қабул қилишга тайёрлаш;
- даъват қилинаётган одамнинг онгига “Библия” курслари ва унинг матнини ўрганиш орқали диний таълимотни сингдириш;

  • прозелитларни сув билан чўқинтириш;

  • уларни миссионерлик фаолиятига тайёрлаш каби тўрт босқичда амалга оширадилар.

Иеговочиликнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири шуки, унда ҳар бир аъзо миссионерлик фаолиятида қатнашиши шарт. Жумладан, жамоа раҳбарияти томонидан ҳар бир аъзо ойига 10 соатдан 150 соатгача миссионерлик фаолиятига сарфлашлари талаб қилинади. Жамоа аъзолари қанча кўп вақтларини миссионерликка сарфлаганларига қараб ташкилот иерархиясида кўтарилиб боради. Сўнгги пайтларда иеговочилар мактаб ўқувчилари ва ёшлар орасида тарғибот ишларини олиб боришга интилиш кучли намоён бўлаётганини таъкидлаш зарур. Ана шундай мақсадли фаолият натижасида иеговочилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозирда иеговочилар сони дунё бўйича қарийб 7 миллионни ташкил этади. Уларнинг бош ташкилоти томонидан адабиётлар нашр этиш, черковлар фаолиятини таъминлашга кетадиган сарф-харажатлардан ташқари миссионерларнинг кундалик харажатларига йилига 100 миллион АҚШ долларига яқин маблағ сарфланади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling