Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet85/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Мавлуд (мавлуд ан-набий). Исломда кейинроқ Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган куни (Рабиул-аввал ойининг 12-куни) Мавлуд (мавлуд ан-набий) – нишонлана бошланган. Мавлуд куни дуолар ўқилиб, пайғамбар шаънига мадҳиялар айтилади, диний шеърлар ўқилади, диндорлар йиғинлари уюштирилади, садақалар берилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ислом дини байрамларига маҳаллий халқларнинг одатлари ҳам қўшилиб, уларни бойитган. Масалан, арафа куни қўшниларга ош улашиш, “ҳайитлик” бериш, янги, тоза либослар кийиш, қўни-қўшнилар, қариндошлар, қариялар, касал, ночорлардан хабар олиш, ўша кунларда дам олиш, сайил қилиш каби одатлар ислом байрамларининг таркибий қисмларига айланиб кетган.
Ушбу байрамларнинг асосий мазмуни эрталаб масжидларда намоз ўқиш, марҳумларни ёд этиб, дуои фотиҳа қилишдан иборатдир. Қурбон ҳайитида ҳаж амалларини адо этиш ва қурбонлик қилиш, рўза ҳайитида эса рамазон ойи ниҳоясида фитр-садақа бериш каби амаллар бажарилган.
Ислом ҳайитлари турли диний маросимларга асосланган бўлиб, мусулмончиликни қабул қилган халқларнинг урф-одати, анъаналари, ҳаётий тажрибалари билан боғланиб кетган. Шунинг учун ҳам кўпгина мусулмон халқлари бу ҳайитларни ҳам диний, ҳам ўзларининг миллий байрамлари деб қабул қилишган.
Ўрта асрларда араблар байрамларнинг ди­ний мазмунига алоҳида эътибор бериб, байрамлар ўтказиладиган жойларга махсус масжидлар қуришган. Кейинчалик бу масжидлар Марказий Осиё шаҳарларининг муҳим таркибий қисми бўлиб қолган. Улар Қурбон ҳайити, Рама­зон (ийд ал-фитр) байрамлари ва мусулмон удумлари ўтказиладиган марказ вазифасини бажарган. Бу масжидларнинг моҳияти бир хил бўлса-да, улар турли жойда турлича номланган: “Намозгоҳ” (намоз ўкиш жойи), “Мусалла ал-ийд” (байрам куни намоз ўқиш жойи), “Ийдгоҳ” (байрам ўтказиш жойи) ва ҳоказо.
Байрамлардан асосий мақсад – мусул­монларни ислом дини асосида бирлаштириш бўлган. Бай­рам ўтказиладиган жойларда “Амри маъруф” каби диний маросимлар уюштирилган. Баъзан подшоҳ ва ҳукмдорлар ўз олижаноблигини кўрсатиш мақсадида бу жойлар­да халқ учун катта зиёфатлар ҳам беришган.
Хулоса килиб айтганда, ислом динидаги байрамлар хурсандчилик, тинч-тотувлик, меҳр-оқибат кўрсатиш, шукрона қилиш кунларидир. Бу улуғ кунларда қариндошлар, ёр-биродарлар бир-бирларини зиёрат қилишиб, табриклашиб, ҳол-аҳвол сўраши хайрли ишлардан саналади.




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling