Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Миллий ва диний анъаналарнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлиги
Download 1.58 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир
Диний ва миллий анъаналарни ижтимоий ҳаётнинг қуйидаги маънавий омилларидан бири сифатида тавсифлаш мумкин: а) диний ва миллий анъаналарнинг авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтиши; б) миллий анъаналар – умуминсоний анъаналарнинг таркибий қисми; в) диний ва миллий анъаналар миллатни бирлаштириш, ҳамжиҳатлигини таъминлаш воситаси; г) урф-одат ва анъаналарга эҳтиром кўрсатиш. Қачонки миллий ва диний анъаналар умуминсоний демократик қадриятлар билан уйғунлаштирилса, шундагина жамият тараққиётининг ривожланишида унинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Жамият одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай туриб, ўз истиқболини тасаввур эта олмайди. Маданий қадриятларимиз, маънавий меросимиз минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ давом этган қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, ўзбек халқи авлоддан-авлодга ўтиб келган ўз тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарни сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Муҳими, динлар ҳам халқ ҳаёти, эътиқоди ва дунёқарашига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бир диннинг бирор минтақада ёйилиши, у ердаги урф-одатлар таъсирида миллийлик касб этишини ўрганиш ўзига хос аниқ ва тўлиқ маълумот олишга ёрдам беради. Дунёдаги турли халқлар билан мулоқот қилишда, авваламбор, уларнинг дунёқараши, урф-одатлари, қадриятларини билиш катта аҳамиятга эга. Юртимизда турли хил миллатлар ва турли дин вакиллари истиқомат қиладилар. Ҳар бир дин вакилларининг ўз урф-одат, байрам ва маросимлари мавжуддир. Уларга биз ҳурмат билан ёндошишимиз зарур. Диний ва миллий қадриятлар турли миллатлар ва халқлар, ижтимоий гуруҳлар манфаатларига бевосита тааллуқли ҳамда уларнинг тараққиёти ва истиқболи учун хизмат қиладиган маънавий, ижтимоий, ахлоқий, ҳуқуқий, фалсафий бойликларнинг умумлашган ҳолатдаги ифодасидир. Диний қадриятларнинг вужудга келишида маълум бир диннинг пайдо бўлиши, унинг ҳудуди, тарихи, маданияти, муқаддас манбалари, таълимотлари, урф-одат ва анъаналарининг ўрни бениҳоя муҳимдир. Диний қадриятлар ушбу дин вакилларининг табиий эҳтиёж ва талабларини қондиради ва жамиятда ўзига хос ўринни эгаллайди. Диний қадриятлар: муайян диннинг муқаддас саналмиш макон-манзил, ашёларига эътибор бериш; ушбу дин таълимоти мазмунини чуқур англаш; дин белгилаган қонун-қоидаларга риоя қилиш; ўз ҳатти-ҳаракатларини дин белгилаган меъёрлар асосида олиб бориш; поклик ва ҳалоллик билан ҳаёт кечириш; энг юксак орзу, ният, ғоя, мақсад ва қизиқишларини дин қонун-қоидаларидан четга оғишмай амалга ошириш кабиларда намоён бўлади. Диний қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Чунки у инсонларга ахлоқий поклик, эзгулик, гўзаллик, поклик, ҳақиқат, эркинлик, адолат, дўстлик, муҳаббат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби юксак фазилатларни тарғиб этади. Диний қадриятлар ҳақида фикр юритар эканмиз, уни миллий қадриятлардан ажратиб ўрганиш ёки таҳлил қилиш қийин. Чунки жамият ҳаётида асрлар давомида миллий ва диний қадриятлар бир-бири билан қўшилиб, уйғунликда умуминсоний қадриятга айланган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling