Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 021 йил 17 сентябрдаги 576-сон қарори ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2021 йил октябрдаги 254-сон буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида
Download 42.43 Kb.
|
Куз қиш вазир буйруғи 254 сон 4 10 2021 й 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инспекция бошлиғи А.Эрдонов
- Киритди: Бўлим бошлиғи А.Пардаев Келишилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 576-сон қарори ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2021 йил 4 октябрдаги 254-сон буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 17 сентябрдаги 576-сон қарори ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2021 йил 4 октябрдаги 254-сон буйруғи билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН: 1. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 576-сон қарори (кейинги ўринларда қарор) ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2021 йил 4 октябрдаги 254-сон буйруғи (кейинги ўринларда буйруқ); буйруққа: Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 17 сентябрдаги 576-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича назорат режа 1-илова билан; 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида кўп квартирали уй-жой фондини, иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-илова билан; республика ва ҳудудлар бўйича кўп квартирали турар жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-илова билан; марказлашган манбалар ҳисобидан ҳудудларда иссиқлик таъминоти модернизация қилинаётган кўп квартирали уйларнинг ички иситиш тизимларини модернизация қилиш параметрлари ҳамда ҳудудларда ташқи санитария-гигиеник узеллари талаб даражасида бўлмаган кўп квартирали уйларнинг санитария-гигиеник ҳолатларини яхшилаш парамертлари 4, 4а-иловалар билан; республика ва ҳудудлар бўйича иссиқлик таъминоти объектлари ва ускуналарини 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари 5-илова билан; республика ва ҳудудлар бўйича ичимлик сув таъминоти объектлари ва ускуналарини 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари 6-илова билан; иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вазирликнинг комиссияси таркиби 7-илова билан; куз-қиш мавсумида юзага келадиган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан чоралар кўриб бориш бўйича вазирлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, ҳудудий бошқармалар ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқарма Штаблари 8, 8а-иловалар билан тасдиқланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Уй-жой фонди инспекцияси) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциялар (кейинги ўринларда ҳудудий инспекция) бошлиқлари: кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврига тайёрлаш, жумладан, уларни таъмирлаш ва ички муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш билан боғлиқ ишларнинг сифатли ташкил этилишини назорат қилинишини, шунингдек буйруққа 3-илова билан тасдиқланган дастурга киритилган кўп квартирали уйларда 13 та йўналиш кесимида амалга оширилаётган ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш, мониторингини юритиш ва сифатли фойдаланишга топширилишини ташкил қилинишини; Ўзбекистон Республикаси Энергитика вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда кўп квартирали уйларда электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрилишини; Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда кўп квартирали уйларнинг том (чердак) қисми қулфланганлиги, чиқинди буюмлари, тез ёнувчи ва портловчи воситаларнинг мавжуд эмаслиги, ис гази ва газ-ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ вазиятларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни доимий ташкил қилиб борилишини, шунингдек дудбўрон ва вентиляция тизимларини белгиланган талабларга жавоб беришини мониторинг қилиш ва зарур чоралар кўриб борилишини таъминласинлар; мазкур буйруққа мувофиқ ҳудудий инспекциялардан кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврига тайёрлаш билан боғлиқ ишлар сифатли назорат қилишга бириктириган ходимларнинг ўрганиш объектларида ўз вақтида бўлишлари ва ўрганиш ишларини адолатли, холис ҳамда шаффоф ўтказилишини; ўрганиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштирилишини ва ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан тегишли прокуратура органларига тақдим этилишини, шунингдек бу ҳақида Инспекция бошлиғини хабардор қилиниши; ушбу буйруқ ижроси юзасидан жойларда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотларни буйруққа 1-илова билан тасдиқланган жадваллар шаклида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни Уй-жой фонди инспекциясининг Кўп хонадонли уй-жой фондининг умумий фойдаланадиган жойлари таъмирланишини назорат қилиш бўлимига (С.Умаровга) тақдим этиб борилишини таъминласинлар. Уй-жой фонди инспекциясининг бўлим бошлиқлари: ушбу буйруқда белгиланган вазифалар ижроси жойларда самарали таъминланишида ҳудудий инспекцияларга бевосита ёрдам кўрсатилишини; ҳудудий инспекциялар томонидан маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этиб борилиши устидан назорат ўрнатилишини; ҳудудий инспекциялар ваколатига кирмайдиган ва республика даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан ҳудудларга амалий ёрдам берилишини таъминласинлар. 4. Уй-жой фонди инспекциясининг Кўп хонадонли уй-жой фондининг умумий фойдаланадиган жойлари таъмирланишини назорат қилиш бўлими Етакчи инспектори С.Умаров: ҳудудий инспекциялар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларни умумлаштириб, ҳар ҳафтанинг жума куни Инспекция бошлиғига ва “Куз-қиш мавсумида юзага келадиган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан чоралар кўриб бориш бўйича” вазирлик Штабига тақдим этилишини; Штаб аъзолари билан биргаликда умумлаштирилган маълумотларни ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар вазирликнинг Йиғма ахборот-таҳлил бошқармасига тақдим этиб борилишини ва Штаб ишларида иштирок этиб боришни; ҳудудий инспекциялар томонидан ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этимаслик ёки тақдим этган ҳисоботларини асоссиз ва сохта рақамлар билан тўлдириш каби нохуш ҳаракатларни (ҳаракатсизликлар) содир этган ҳудудий инспекция бошлиқларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан раҳбариятга таклиф киритилишини таъминласин. 5. Уй-жой фонди инспекцияси бошлиғининг “Кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 21 сентябрдаги 126 и/ч-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 6. Уй-жой фонди инспекцияси Иш юритувчиси Н.Мадалиева мазкур буйруқни барча ходимларга бир кун муддатда етказилишини таъминласин. 7. Ушбу буйруқ ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Бўлим бошлиғи Ў.Зияев белгилансин. 8. Мазкур буйруқ ижроси устидан назоратни ўз зиммамда қолдираман. Инспекция бошлиғи А.Эрдонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 576-сон қарори ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2021 йил 4 октябрдаги 254-сон буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисидаги келишиш варағи Киритди: Бўлим бошлиғи А.Пардаев Келишилди: Бўлим бошлиқлари: Ш.Қаюмходжаев Ў.Зияев И.Абидов
Бош юрисконсульт Н.Абдуалиев Download 42.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling