Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 022 йил июндаги
Download 267,51 Kb. Pdf ko'rish
|
294-2-33-Q 22
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАРОР ҚИЛАМАН
e-qaror.gov.uz 22.08.2022 1 2022 йил «14» июнь 294-2-33-Q/22 Вобкент туман ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 322-сонли, вилоят хокимининг 2022 йил 13 июндаги 271-2-0-Q/22 сонли қарорлари ижросини таъминлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 322-сонли, вилоят хокимининг 2022 йил 13 июндаги 271-2-0-Q/22 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 322-сонли, вилоят хокимининг 2022 йил 13 июндаги 271-2-0-Q/22 сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан: мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотинқизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги; тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий e-qaror.gov.uz 22.08.2022 2 тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилиши; кириш имтиҳонлари якунларига кўра тўпланган балл бўйича талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизини ва ундан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тақсимланган квоталар асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида танловга кўра тўлов контракт асосида ўқишга тавсия этилиши; 2022-2023 ўқув йили учун талабгорлардан хужжатларни қабул қилиш муддатлари истисно тариқасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланганлиги, келгуси ўқув йилларидан бошлаб талабгорлардан хужжатларни қабул қилиш 1-иловага мувофиқ умумий тарзда амалга оширилиши; Вазирлар Махкамасининг “Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 17 сентябрдаги 585-қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги инобатга олинсин. 3. Туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи (Ю.Зухурова)га туман ҳалқ таълими бўлими (М.Фармонов) билан биргаликда: икки ой муддатда коллеж ва техникумларни битирган ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар рўйхатининг мутахассислиги бўйича шакллантирилиши ва доимий янгилаб борилишини; туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Л.Очилов) билан биргаликда мазкур рўйхатдаги хотин-қизларнинг камида беш йил стажига эга эканлигини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлари асосида аниқлаш ва доимий янгилаб борилишини таъминлаш топширилсин. Download 267,51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling