Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29- апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини


Download 467.48 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/59
Sana03.11.2023
Hajmi467.48 Kb.
#1743916
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59
Bog'liq
105-13-192-Q 23

e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
15
муассасаларда ташкил этилган ҳарбийлаштирилган ва профессионал авария-
қутқарув, авария-тиклаш ва бошқа ихтисослаштирилган бўлинмалар идоравий
мансуб объектларда ишлаб чиқариш-технология авариялари ва ҳалокатлар
билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, шунингдек,
эпидемиялар, эпизоотиялар ва эпифитотиялар юзага келганда махсус
вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган.
республикадаги бошқармалар, ташкилотлар, муассасалар ва бошқа
объектларнинг ёнғин, кон, газ-қутқарув, қурилиш, қурилиш-монтаж, тиббиёт
ва бошқа ихтисослаштирилган бўлинмалари негизида фавқулодда
вазиятларнинг тарқалишини чеклаш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш
бўйича биринчи навбатдаги ишлар учун доимий тайёргарликдаги идоравий
тузилмалар тузилиши мумкин.
Доимий тайёргарликдаги идоравий тузилмалар ўз объектидан ташқари
авария объектларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига
амалдаги харажатлар қопланган ҳолда шартнома асосида жалб этилади.
22. Аҳолини ва ҳудудларни рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда
вазиятлардан муҳофаза қилиш, йирик техноген авариялар, ҳалокатлар ва
табиий офатлар оқибатларини бартараф этишга доир вазифаларни бажариш
учун республика, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларнинг қарорлари билан
геофизик, табиий-иқлим ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда
қурилиш, қурилиш-монтаж, автокорхоналар ва бошқа ташкилотлар негизида
маҳаллий давлат органларининг умумий ва махсус вазифаларни бажаришга
мўлжалланган ҳудудий тузилмалари ташкил этилади.
23. Хавф даражаси юқори бўлган объектларда ушбу объектлар
раҳбарларининг қарорлари билан мавжуд ихтисослаштирилган хизматлар ва
бўлинмалар (қурилиш, кимё, тиббий ва бошқалар) негизида бевосита
объектларда кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун штатдан
ташқари ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этилади.
24. Йирик кўламли фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор
қутқарув ишларини бажариш ҳамда зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиянинг радицион, кимёвий,
биологик муҳофаза ҳамда махсус авария-тиклаш бўлинмалари, муҳандислик-
сапёр ва бошқа ҳарбий бўлинмалари, ҳарбий-транспорт авиацияси ҳамда
ҳарбий-тиббий хизмат муассасалари жалб этилиши мумкин.

Download 467.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling