e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
29
ошириш.
12-боб. Чимбой тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
бўлимининг функциялари
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаро муҳофазаси
82.
тузилмаларини ташкил этиш, уларни ҳимоя воситалари, махсус асбоб-
анжомлар ва техникалар билан таъминлаш ҳамда уларни шай ҳолатда
сақлаш.
Туман ҳудудида эпизоотик вазиятни прогноз қилиш, ҳайвонларнинг
83.
юқумли касалликлари ва ушбу касалликларни қўзғатувчилари
тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш, улар
амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Фавқулодда вазиятлар шароитларида ҳайвонлар орасида юқумли
84.
касалликлар (эпизоотиялар) оммавий равишда тарқалишининг олдини
олишга доир тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш,
эпизоотияларни бартараф этиш чораларини кўриш.
Фавқулодда вазиятлар бўлими, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва
85.
ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар
зоналаридаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
Туман ҳудудидаги барча уй ҳайвонларини рўйхатга олиш ва улар
86.
орасида юқумли, ўта хавфли касалликлар ва карантин инфекциялар
тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ўтказиш.
Чегара-божхона масканларида ветеринария-карантин постларини ташкил
87.
этиш ва назорат қилиш.
Туман ҳудудидаги барча қушхона ва ҳайвон бозорларида давлат
88.
ветеринария назоратини олиб бориш, истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни
сотувдан четлатиш ҳамда махсус йўллар билан йўқ қилиш.
Хизмат тасарруфидаги барча лабораторияларни фавқулодда вазиятларда
89.
узлуксиз ишлаши учун керакли шароитлар яратиб бериш.
Эпизоотияларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун керакли
90.
воситалар, вакциналар заҳирасини яратиш.
Ўз ваколатлари ва йўналишлари доирасида бошқа фуқаро муҳофазаси
91.
тадбирларини амалга ошириш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ветеринария назорати ва
92.
ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига
раҳбарлик қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |