e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
13
оқибатларини прогноз қилиш ҳамда уларни бартараф этиш тадбирларини
режалаштириш мақсадида автоматик кузатиш, ёнғин ва бошқа хавфлардан
дарак берувчи ва назорат тизимларини кенг жорий этиш, кунлик мониторинг
ва кузатув ишларини назорат қилиш;
объектларда ва уларга ёндош ҳудудларда аҳолига хабар бериш ва
маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимининг локал ва
объект даражаларини яратиш ишларини ташкил этиш;
ФВДТ бошқарув органларининг, объектлар кучлари ва воситаларининг
фавқулодда вазиятлардаги ҳаракат қилишга тайёрлигини таъминлаш;
ахборот тўплашни таъминлаш ва назорат қилиш, юзага келган
фавқулодда вазият, унинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, келтириб
чиқариши мумкин бўлган оқибатлари, фавқулодда вазиятни бартараф этиш
учун кўрилаётган чора-тадбирлар ва зарур ёрдам тўғрисида юқори органларга
маълумот бериш;
қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини
белгиланган тартибда ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирлари бажарилишини,
объектнинг зарар кўрган ходимларини ва объект яқинида яшайдиган аҳолини
эвакуация қилиш ва ҳаёт шароитларини таъминлаш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий
ресурслар захираларини яратиш, улардан самарали фойдаланиш ва уларни
қайта тиклашни таъминлаш;
хавф даражаси юқори бўлган объектлар учун техник ҳужжатлар
нусхаларини яратиш ва сақлаш ишларини ташкил этиш;
объектларнинг хавфсизлигини паспортлаштириш ва декларациялаш,
табиий ва техноген хавфи юқори бўлган зоналар чегараларини белгилаш.
17. ФВДТнинг кучлари ва воситалари қуйидагилардан иборат бўлади:
фуқаро муҳофазаси қўшинлари;
ФВБга тўғридан-тўғри ҳамда тезкор бўйсунувчи ихтисослаштирилган ва
ёнғин-қутқарув тузилмалари;
бошқармалар, ташкилотлар ва объектларнинг профессионал
ихтисослаштирилган бўлинмалари ва тузилмалари, маҳаллий ва объектлар
даражасида ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг хизматлари,
Do'stlaringiz bilan baham: |