e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
17
б) маҳаллий даражада бартараф этиш;
в) республика ва трансчегаравий даражада бартараф этиш.
Қуйидагилар ФВДТ фаолият кўрсатиш режимларида амалга
26.
ошириладиган асосий тадбирлар ҳисобланади:
а) кундалик фаолият режимида:
атроф табиий муҳитнинг ҳолати, хавф даражаси юқори бўлган
объектлардаги ва уларга туташ ҳудудлардаги вазият устидан назорат қилиш
ҳамда кузатиш, рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз
қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ахборотни
тўплаш, таҳлил қилиш ва алмашиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича мақсадли ва илмий-
техник дастурлар ҳамда тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга доир тадбирларни
режалаштириш;
аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш
усулларига ва ҳаракат қилишга ўргатиш;
а ҳ о л и г а х а б а р б е р и ш н и н г в а у н и х а б а р д о р қ и л и ш н и н г
автоматлаштирилган тизимини яратиш, шайлигини таъминлаш ҳамда назорат
қилиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий
ресурслар захираларини яратиш ҳамда уларнинг ўрнини тўлдириб бориш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш
соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширувини амалга ошириш;
суғуртанинг мақсадли турларини амалга ошириш.
б) юқори тайёргарлик режимида:
фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи тўғрисида бошқарув
органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда бошқа
ташкилотларга хабар бериш, шунингдек, аҳолини хабардор қилиш;
атроф табиий муҳитнинг ҳолати, хавф даражаси юқори бўлган
объектлардаги ва уларга туташ ҳудудлардаги вазият устидан мониторингни
Do'stlaringiz bilan baham: |