e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
5
табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар (кейинги
ўринларда – фавқулодда вазиятлар) – муайян ҳудудда одамлар қурбон
бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига,
жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари
бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат,
хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли
ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши
натижасида юзага келган вазиятлар;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш – фавқулодда вазиятлар
рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш
ва соғлигини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий
талафотлар миқдорларини камайтиришга, шунингдек, фавқулодда вазиятлар
зоналарининг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини
тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар
мажмуи;
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш – фавқулодда
вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирлар
мажмуи, воситалар ҳамда усуллар тизими;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш – олдиндан ўтказиладиган
ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга,
бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса – одамларнинг ҳаётини асраб
қолишга ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва
моддий талафотлар миқдорларини камайтиришга қаратилган тадбирлар
мажмуи;
ФВДТнинг функционал қуйи тизими – аҳолини ва ҳудудларни
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича белгиланган функцияларни
бажарувчи бошқармалар ва муаассасалар ҳамда бошқа ташкилотларни ўз
ичига олган қуйи тизим;
ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизими – тегишли ҳудудда аҳолини
ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини
ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича белгиланган функцияларни бажарувчи
шаҳарлар ва туманларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ўз
ичига олган қуйи тизим;
Do'stlaringiz bilan baham: |