Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29- апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини


Download 467.48 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/59
Sana03.11.2023
Hajmi467.48 Kb.
#1743916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
105-13-192-Q 23

фуқаро муҳофазаси – ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу
ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси
аҳолисини, ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш
мақсадида ўтказиладиган тадбирларнинг давлат тизими.


e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
6
2-боб. ФВДТнинг асосий мақсади ва вазифалари
5. ФВДТнинг асосий мақсади фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш
соҳасида ваколатларга эга бўлган ёки ушбу соҳада мажбуриятлар юкланган
бошқармалар, муассасалар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, туманлар,
шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тинчлик ва алоҳида даврда фавқулодда
вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирлари самарали ташкил
этилиши ва амалга оширилишини таъминлашдан иборат.
6. Қуйидагилар ФВДТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Туман ҳудудида тинчлик ва алоҳида даврда аҳолини ва ҳудудларни
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини
амалга ошириш, бу соҳада ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ижросини таъминлаш;
Чимбой тумани ҳудудида рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда
вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини
баҳолаш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш
юзасидан мақсадли ва илмий-техник дастурларни ҳамда тадбирларни
режалаштириш ва амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳа бўйича
илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш;
ФВДТнинг барча даражадаги бошқарув органлари ва фавқулодда
вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш учун мўлжалланган
кучлар ва воситаларнинг доимий тайёрлигини таъминлаш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш
соҳасидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, алмашиш, ахборот тайёрлаш
ва бериш;
аҳолини, ФВДТ бошқарув органларининг мансабдор шахсларини,
қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси
тузилмаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий
ресурслар захираларини яратиш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш
соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширувини амалга ошириш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;



Download 467.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling