Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29- апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини


ёнилғи-мойлаш материаллари таъминоти хизмати


Download 467.48 Kb.
Pdf ko'rish
bet58/59
Sana03.11.2023
Hajmi467.48 Kb.
#1743916
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
105-13-192-Q 23

ёнилғи-мойлаш материаллари таъминоти хизмати  — фавқулодда
вазиятларни бартараф этишга жалб этиладиган автотранспорт воситалари ва
бошқа техник воситаларни ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни
ташкил этиш, ушбу мақсадлар учун турғун ва кўчма автомобиль ёнилғиси
қуйиш шохобчаларидан фойдаланиш;
техник хизматлар — техникани техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш ва
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун жалб этиладиган автотранспорт
воситаларини техник таъмирлаш, шикастланган ва носоз техникани қутқариш
ишлари йўналишлари ва участкаларидан шикастланган машиналарни йиғма
пунктларга ва таъмирлаш корхоналарига эвакуация қилиш, таъмирлаш
корхоналари ва тузилмаларини эҳтиёт қисмлар ва анжомлар билан таъминлаш
ҳамда уларнинг захирасини шакллантириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат билан
таъминлашни ташкил этиш хизмати — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ҳамда озиқ-овқат захираси ғамланишини ва муҳофаза қилинишини ташкил
этиш, фавқулодда вазият зонасидаги аҳолини ҳамда жалб этилган
тузилмаларни озиқ-овқат, иссиқ овқат билан таъминлаш;
бошпаналар ва бекиниш жойлари хизмати  — ташкилотларнинг


e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
61
муҳофаза иншоотлари фондини ҳисобга олиш, муҳофаза иншоотларининг
бекинадиган одамларни қабул қилишга доимий тайёрлигини назорат қилиш,
муҳофаза иншоотлари иморатларининг тўғри сақланиши, муҳофаза
конструкциялари, қурилмалари ва муҳандислик-техник асбоб-ускуналари
сақланиши, улардан иқтисодиёт эҳтиёжлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун
фойдаланилишини тизимли назорат қилиш. Қурилиши тугалланган муҳофаза
иншоотларини қабул қилишда қатнашиш. Муҳофаза иншоотлари фондини
жамлаш режаларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритиш, бошпана ва
бекиниш жойларига хизмат кўрсатиш бўлинмаларини ташкил этиш ва
тайёрлаш;

Download 467.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling