Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29- апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини
Download 467.48 Kb. Pdf ko'rish
|
105-13-192-Q 23
e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23 58 автойўл хизмати — фавқулодда вазиятларни бартараф этишда йўл- кўприк таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш, йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш; автотранспорт хизмати — аҳолини жойлаштириш ва фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун кучлар ва воситаларни етказиб бериш, ишчи сменаларини олиб келиш (олиб кетиш), моддий ва тарихий- маданий бойликлар, ноёб асбоб-ускуналар, озиқ-овқат, қурилиш материалларини ва бошқа моддий воситаларни эвакуация ҳудудига олиб чиқиб кетиш; газ таъминоти хизмати — газ таъминоти иншоотлари ва тармоқларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш; ичимлик суви таъминоти хизмати — сув таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, сув манбаларининг радиоактив, кимёвий ва заҳарли моддалар ҳамда бактерияли воситалар ва оғир металлар билан ифлосланиш (зарарланиш)дан муҳофаза қилинишини таъминлаш. Ичимлик суви сифати ва оқова сувларни тозалаш устидан назоратни таъминлаш; ветеринария назорати ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати — ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотиялар)нинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар зоналарида санитария-ветеринария ва эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш; ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё назорати хизмати — эпифитотияларнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш. Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш. Фитопатологик қидирув ишларини, қишлоқ хўжалиги ерларининг радиоактив ва заҳарли моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш. Экинзорлар, яйловлар ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини зарарсизлантириш. Эпифитотияларни тугатиш; Download 467.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling