- Комиссия хулосалари ва болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органларида, ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда 5 йил давомида сақланади.
Якунловчи қоидалар. - Мактабгача таълим ташкилотларида сиёсий партиялар ва диний муассасаларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ва фаолиятига йўл қўйилмайди.
- Халқаро ҳамкорлик, педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимлар амалиётини ўтказиш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
- Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда сиёсий партиялар ва диний муассасаларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ва фаолиятига йўл қўйилмайди.
- Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда халқаро ҳамкорлик, педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари амалиётини ўтказиш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
- Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
- Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисида Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Эътиборингиз учун
Рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |