Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш


Download 304.69 Kb.
bet9/10
Sana21.02.2023
Hajmi304.69 Kb.
#1218962
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
391-сонли карор такдимоти

Янгиликлар.

  • Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
  • жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларни аниқлаш;
  • комплекс тиббий-психологик-педагогик текширув (кейинги ўринларда текширув деб аталади) ўтқазиш ва текширув натижалари бўйича уларга тиббий-психологик-педагогик ёрдам кўрсатишга доир тавсиялар тайёрлаш, уларни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга, қўшма типдаги мактабгача ташкилотлардаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларга ва инклюзив гуруҳларга жойлаштириш;
  • аввал берилган тавсияларни тасдиқлаш, уларга аниқлик киритиш ёки уларни ўзгартириш.

Комиссия йиғилиши бир ойда камида тўрт марта ўтказилади.

  • Комиссия йиғилиши бир ойда камида тўрт марта ўтказилади.
  • Комиссия сайёр йиғилишлар ўтказишга ҳақли.
  • Текширув натижалари, шунингдек, Комиссияда болаларни текшириш билан боғлиқ маълумот махфий ҳисобланади. Болаларнинг қонуний вакиллари розилигисиз ушбу маълумотнинг берилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
  • Комиссия фаолиятини амалга ошириш учун мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари томонидан тегишли жиҳозлар ва инвентарь билан жиҳозланган алоҳида хона ажратилади.

Янгиликлар.

Янгиликлар.

  • Комиссиянинг болани ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотга юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги Низомнинг иловасида кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
  • кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 2 ёшдан 7 ёшгача;
  • эшитишда оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 2 ёшдан 7 ёшгача;
  • таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга — 2 ёшдан 7 ёшгача;
  • нутқида оғир нуқсонлар бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
  • психик ривожланишда кечикаётган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
  • ақли ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача.

Download 304.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling