- Қўшма типдаги мактабгача ташкилотларда гуруҳлар болаларнинг тоифасига ва ёшига қараб тўлдирилади ҳамда тегишли равишда қуйидагини ташкил этади:
- кар болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола;
- заиф эшитувчи болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола;
- кўзи ожиз болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола;
- заиф кўрувчи болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола;
- таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда –камида 15 нафар ва кўпи билан 18 нафар бола;
- гемипарез, монопарез, плегия асоратлари билан болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар бола;
- болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари билан болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар бола;
- енгил даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; ўрта даражада ақлий заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 6 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
- аутизм билан уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
- психик ривожланишда кечикаётган уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
- мураккаб нуқсонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи.
Янгиликлар. - Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда психолог, тиббиёт ва педагог ходимлардан иборат тиббий-психологик-педагогик кенгаш тузилади ҳамда фаолият кўрсатади.
- Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисида низом ишлаб чиқилди
- Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси (кейинги ўринларда мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари деб аталади) ҳузурида ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |