Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси низомлари id-9282


доцент – тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда доцент илмий унвонига эга бўлган шахс; катта илмий ходим


Download 0.78 Mb.
bet21/44
Sana02.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1421769
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
ОАК НИЗОМИ ЯНГИСИ

доцент – тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда доцент илмий унвонига эга бўлган шахс;
катта илмий ходим – тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган шахс;
профессор, доцент ёки катта илмий ходим аттестати (бундан буён матнда аттестат деб юритилади) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) Раёсати қарори ҳамда ўрнатилган тартибда ваколат берилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари қарори билан профессор, доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган шахсларга бериладиган давлат намунасидаги ҳужжат;
апелляция – илмий унвон бериш ёки илмий унвон беришни рад қилиш ёхуд ундан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган шикоят тури.
2. Профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонлари ихтисослик бўйича берилади.
3. Профессор илмий унвони олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ёки унга тенглаштирилган муассасалар ва ОТМнинг илмий-тадқиқот тузилмаларида (бундан буён матнда ИТМ деб юритилади), доцент илмий унвони ОТМда, катта илмий ходим илмий унвони ИТМда самарали илмий-педагогик ва илмий фаолият олиб бораётган, фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билим ҳамда ўз соҳасида муайян ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга берилади.
4. Катта илмий ходим илмий унвони ўз мақомига кўра, доцент илмий унвонига тенглаштирилади.
5. Илмий унвон тегишли илмий даражага, магистр даражаси, магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот ёки олий ҳарбий таълим дипломига ёки олий маълумотли мутахассис дипломига эга бўлган ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун) шахсларга мазкур Низом талабларига мувофиқ берилади.
51. Республика ОТМнинг ҳар йили эълон қилинадиган рейтинги бўйича энг юқори 30 та ОТМ қаторига кирган ОТМ ва Ўзбекистон Ресубликаси Фанлар академияси тавсия этган ИТМ кенгашлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ва Мудофаа вазирлиги Ҳайъати тавсия этган идоравий мансуб ОТМ кенгашлари (бундан буён матнда Мустақил кенгаш деб юритилади) қарори билан талабгорлар доцент, катта илмий ходим ва профессор илмий унвонларида бевосита тасдиқланади ва мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Зарур ҳолларда аттестация ишини илмий экспертизадан ўтказиш учун ОТМ ва ИТМ кенгаши томонидан бошқа ташкилотларда фаолият олиб бораётган ва тегишли илмий унвон/илмий даражага эга мутахассис (мутахассислар) таклиф этилиши мумкин.
52. Мазкур низомнинг 51-бандига кирмаган ОТМ ва ИТМда фаолият кўрсатаётган талабгорлар ўрнатилган тартибда ОТМ ва ИТМ кенгашлари (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) тақдимномасига асосан, ОАК Раёсати қарори билан ОАК томонидан берилади. Тақдимнома талабгорнинг асосий иш жойидан берилади.
6. Илмий унвон берилган шахсларга давлат намунасидаги аттестат берилади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling