Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси низомлари id-9282
Download 0.78 Mb.
|
ОАК НИЗОМИ ЯНГИСИ
якка муаллифликда монография (тиббиёт фанлари бўйича якка муаллифликда монография ёки клиник қўлланма) эълон қилган; ж) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан таълим турларининг бирида фойдаланилаётган камида 1 та дарслик ёки ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда 4 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда белгиланган меъёрдан ташқари нашр эттирилган дарслик 3 та ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин). 13. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, ОТМда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилиши мумкин: а) фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD), фан номзоди ёки хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага (бундан буён матнда фалсафа доктори (PhD) деб юритилади) эга бўлган; б) илмий унвонга эга бўлган; в) камида 10 йиллик педагогик ва илмий, жумладан, ОТМда 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган; г) мазкур Низом 12-бандининг «г» кичик банди талабини бажарган; д) камида 2 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассисни тайёрлаган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун илмий даража олган 3 нафар олий малакали мутахассисни тайёрлаган); е) эълон қилинган умумий илмий ишлар таркибида Рўйхатга киритилган нашрда камида 3 та (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 8 та) мақола ҳамда Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда қуйидаги миқдорда илмий мақолалар чоп эттирган:
якка муаллифликда монография (тиббиёт фанлари бўйича якка муаллифликда монография ёки клиник қўлланма) эълон қилган; ж) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан таълим турларининг бирида фойдаланилаётган камида 1 та дарслик ёки ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда 8 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда белгиланган меъёрдан ташқари нашр эттирилган дарслик 3 та ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин). 14. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, ОТМда маданият, санъат, архитектура, жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган илмий даражага эга бўлмаган мутахассисларга берилиши мумкин: а) тегишли олий маълумотга эга бўлган; б) илмий унвонга эга бўлган; в) камида 10 йиллик педагогик ва илмий, жумладан ОТМда 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган; г) мазкур Низом 12-бандининг «г» кичик банди талабини бажарган; д) давлат стипендиялари танловлари ёки халқаро, республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибларини тайёрлаган; е) эълон қилинган умумий илмий ва ижодий ишлари таркибида Рўйхатга киритилган нашрда камида 8 та мақола ҳамда Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда қуйидаги миқдорда илмий мақолалар чоп эттирган:
якка муаллифликда монография эълон қилган; ж) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан таълим турларининг бирида фойдаланилаётган камида 1 та дарслик ёки ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда 8 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда белгиланган меъёрдан ташқари нашр эттирилган дарслик 3 та ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин). 15. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ёки «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган ёхуд Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари лауреати бўлиб, мазкур низомнинг 7-бандида кўзда тутилган умумий ва қуйидаги талабларни бажарган мутахассисларга ҳам берилиши мумкин: а) илмий унвонга эга бўлган, камида икки ўқув йили давомида ОТМда педагогик фаолият кўрсатаётган; б) педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари бўлган; в) илмий мақолалар чоп эттирган; г) республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган; д) таълим ва амалиёт интеграциясини ривожлантиришга ва баркамол авлодни тарбиялаш ишларига салмоқли ҳисса қўшган; 151. Профессор илмий унвони истисно тариқасида, ОТМда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган, умумий ва қуйидаги талабларни бажарган мутахассисларга ҳам берилиши мумкин: а) илмий унвонга эга бўлган ва камида икки ўқув йили давомида ОТМда педагогик фаолият кўрсатаётган; б) ижодий ишлари бўлган; в) халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли кўргазмаларда муносиб иштирок этган; г) республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган; д) миллий тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган; е) Ўзбекистон Бадиий академияси академиги унвони ҳамда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Республикаси ҳалқ рассоми, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси, Ҳалқ устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвонларига эга бўлган. 152 Профессор илмий унвони истисно тариқасида, ОТМда жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози фахрий унвонларига эга бўлган қуйидаги талабларни бажарган мутахассисларга ҳам берилиши мумкин: а) камида икки ўқув йили давомида ОТМда педагогик фаолият кўрсатаётган; б) илмий ишлари ва услубий ишланмалари бўлган; в) халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли мусобақаларда юксак натижаларни қўлга киритган; г) республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган; д) жисмоний ва спорт соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган. 153. Профессор илмий унвонини истисно тариқасида, таълим муассасаларида муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва илмий унвонга эга бўлган, жаҳон ёки минтақа даражасида ўтказилган нуфузли мусобақа (мусобақалар)нинг биринчи ёки иккинчи ёхуд учинчи ўрин совриндори (совриндорлари)ни тайёрлаган ёки республика даражасида ўтказилган камида 3 та нуфузли мусобақанинг совриндорларига мураббийлик қилган мутахассисларга жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича ваколатли бошқарув органи ва тегишли спорт федерациясининг қўшма тавсиялари асосида тўғридан-тўғри (аттестациясиз) берилиши мумкин. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling