Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси низомлари id-9282


-боб. Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларга қўйиладиган талаблар


Download 0.78 Mb.
bet4/44
Sana02.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1421769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
ОАК НИЗОМИ ЯНГИСИ

3-боб. Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларга қўйиладиган талаблар
20. Эълон қилинган илмий ишлар диссертациянинг илмий янгилигини акс эттириши керак. Диссертация натижалари халқаро ва республика доирасида ўтказилган илмий конференцияларда ва семинарларда апробациядан (муҳокамадан) ўтказилиши шарт.
Диссертациянинг асосий илмий натижалари даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида эълон қилинган асосий илмий ишлар якка муаллифликда бажарилган бўлиши керак (археология ихтисослиги бундан мустасно).
Аниқ ва табиий фанлар бўйича (археология ихтисослиги бўйича ҳам) фан доктори (DSc) илмий даражаси бўйича “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган миллий илмий нашрлар рейтинги рўйхати” (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади)га киритилган нашрда камида 1 та мақола якка муаллифликда нашр қилинган бўлиши керак.
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари бўйича диссертациянинг дастлабки муҳокамасигача ишнинг илмий янгиликлари “O‘zbekiston tarixi” телеканалида тақдимоти амалга оширилган бўлиши керак. “O‘zbekiston tarixi” телеканалида амалга оширилган илмий янгиликнинг тақдимоти Рўйхатга киритилган нашрда чоп этилган илмий мақолага тенглаштирилади.
21. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган умумий илмий ишлар таркибида камида 3 та мақола Рўйхатга киритилган нашрларда ва Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда қуйидаги миқдорда илмий мақолалар чоп этилиши лозим:

Фан тармоғи

Йиллар

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

Физика-математика фанлари

1

2

3

4

Техника ва табиий фанлар

1

2

3

4

Тиббиёт ва фармацевтика фанлари

1

2

3

4

Ижтимоий-гуманитар фанлар

-

1

2

3

Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида ҳар бири бўйича 2 тадан материал (мақола ёки маъруза тезиси) конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.
2023 йилдан бошлаб ҳар бир талабгор нашр ишлари бўйича Хирш индексига эга бўлиши шарт.
22. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган умумий илмий ишлар таркибида камида 8 та мақола Рўйхатдаги нашрларда ва Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда қуйидаги миқдорда илмий мақолалар чоп этилиши лозим:



Фан тармоғи

Йиллар

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

Физика-математика фанлари

4

5

7

8

Техника ва табиий фанлар

2

4

6

7

Тиббиёт ва фармацевтика фанлари

2

4

6

7

Ижтимоий-гуманитар фанлар

1

3

4

7

Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида ҳар бири бўйича 2 тадан материал (мақола ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.
2021 йилдан бошлаб ҳар бир талабгор нашр ишлари бўйича Хирш индексига эга бўлиши шарт.
23. Изланувчи томонидан эълон қилинган мақолалар сони мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаган, лекин “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” грифи билан бажарилган диссертациянинг ҳимояси масаласи, истисно тариқасида, ОАK Раёсати томонидан ҳал қилинади.
24. Интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари - ихтирога патент ва селекция ютуқлари, фойдали модель, (фалсафа доктори (PhD) учун DGU), препринтлар, илмий анжуманларда қилинган маърузаларнинг эълон қилинган тезислари, илмий хариталар, корхоналарни қуриш, уларни кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари ҳамда давлат, вазирликлар ва идоралар буюртмаси асосида чоп этилган илмий нашрлар ҳам диссертациянинг илмий натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган илмий ишлар жумласига киради.
Ўқув адабиётлари, шу жумладан дарсликлар диссертация натижаларини акс эттирадиган эълон қилинган илмий ишлар жумласига кирмайди.
Диссертация мавзуси бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари – ихтирога ёки селекция ютуғига берилган патентлар ҳамда жаҳон илғор илмий-технологик тараққиёти талабларига жавоб берган корхона қуриш, кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаси (лойиҳа қўлланилган ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлса) Халқаро базалар рўйхатига киритилган илмий нашрларда эълон қилинган мақолага тенглаштирилади.
ОТМ ва ИТМ кенгаши қарори билан чоп этилган қуйидаги нашрлар Рўйхатга киритилган нашрда эълон қилинган мақолаларга тенглаштирилади:
камида 6 босма табоқ ҳажмдан иборат бўлган якка муаллифликдаги монография 3 та мақолага;
камида 3 босма табоқ ҳажмдан иборат бўлган якка муаллифликдаги илмий рисола 2 та мақолага;
луғат, изоҳли луғат 2 та мақолага.
25. Диссертация авторефератида илмий ишлар рўйхати хронологик тарзда қуйидаги тартибда келтирилади:
биринчи бўлимда – Рўйхат ва Халқаро базалар рўйхатига киритилган илмий нашрларда чоп этилган илмий мақолалар ва уларга тенглаштирилган илмий ишлар ҳамда талаб қилинган халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференциялари материаллари тўпламида эълон қилинган материаллар (мақола ёки маъруза тезиси);
иккинчи бўлимда – диссертация мавзуси бўйича нашр этилган бошқа илмий ишлар.
26. Диссертация авторефератида келтирилган барча илмий ишлар диссертация мавзусига мувофиқ бўлиши керак.
Диссертация ва диссертация авторефератида келтирилган илмий ишларнинг нашр қилинганлигига оид маълумотлар акс эттирилиши, шу жумладан барча муаллифлар тўлиқ ёзилиши ва мақолалар эълон қилинган журнал ёки тўпламларнинг саҳифалари аниқ кўрсатилиши лозим.
Нашрга топширилган, лекин эълон қилинмаган ишлар диссертация ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.
Илмий даражалар бўйича диссертация авторефератларининг эълон қилинган ишлар рўйхатининг биринчи бўлимига ҳамда илмий унвонлар олишда чоп этилган илмий ишлар рўйхатига киритилган нашр ишлари бир марта эътиборга олинади.
Ўзбекистон Республикасида олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида таҳсил олмай, йўлланма асосида диссертация ҳимоя қиладиган чет эл фуқароларидан Рўйхат бўйича нашр ишларига қўйилган талабларнинг бажарилиши талаб этилмайди.
27. Талабгорларнинг аттестация ишлари таркибида асосий илмий ишлари нусхалари ОАКга юборилади.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling