Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси низомлари id-9282


-боб. ОАКда аттестация ишини кўриб чиқиш


Download 0.78 Mb.
bet7/44
Sana02.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1421769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
ОАК НИЗОМИ ЯНГИСИ

8-боб. ОАКда аттестация ишини кўриб чиқиш
 42. Аттестация иши, шу жумладан диссертация ОАКга электрон ҳужжат айланиш тизими орқали қабул қилиб олиниб, меъёрий-техник экспертизадан ўтказилади. Меъёрий-техник экспертиза натижаси ижобий бўлган тақдирда аттестация иши илмий экспертизадан ўтказиш учун эксперт кенгашига тақдим этилади.
43. Илмий кенгаш диссертация ҳимоясини ўтказишда мазкур Низом талабларини бузган бўлса, ОАK раҳбарияти Тартиб-қоида комиссиясининг қарорига асосан аттестация ишини кўриб чиқишни тўхтатади ва мазкур диссертация ҳимояси Илмий кенгаш томонидан қайта ўтказилади.
44. Эксперт кенгаши аттестация иши, шу жумладан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиб, тегишли қарор қабул қилади ва ушбу қарор ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
45. ОАK Раёсати аттестация иши бўйича эксперт кенгаши қарорини асосли деб топмаса, масалани қайта кўриб чиқиш учун эксперт кенгашига қайтаради.
46. Аттестация ишини ОАКда кўриб чиқиш муддати қоида тариқасида, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича 2 ойдан ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эса 3 ойдан ошмаслиги керак. Илмий экспертизадан ўтказиш қўшимча ўрганиб чиқишни талаб қиладиган ҳолларда, ОАК Раёсатининг қарори билан аттестация ишини кўриб чиқиш муддати 2 ойгача узайтирилиши мумкин. Кўриб чиқиш муддатини ҳисоблашда июль-август ойлари ҳисобга олинмайди.
47. Аттестация ишини ОАКда кўриб чиқиш жараёнида унда аниқланган хато ва камчиликларни тузатишга йўл қўйилмайди.
48. ОАК Раёсати эксперт кенгашининг хулосасига асосан Илмий кенгашнинг илмий даража бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлайди ёки рад қилади.
49. Илмий даража берилган шахснинг диссертацияси, диссертация автореферати электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАК томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига топширилади.
Аттестация ишларини тегишли муддатларда сақлаш, архивлаштириш, уларни давлат сақловига тақдим этиш, диссертация ва диссертация автореферати Ўзбекистон миллий кутубхонасига электрон ҳужжат айланиш тизими орқали юбориш ОАК томонидан амалга оширилади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling