Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


IV. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш


Download 100.06 Kb.
bet7/18
Sana19.10.2023
Hajmi100.06 Kb.
#1710124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
237 10.08.2015

IV. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш
(IV бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам билан ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури асосида таъминланадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
14. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўз ваколатлари доирасида бажариши учун мажбурийдир.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантиришда, ушбу Низомнинг 57 — 59-бандларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, қуйидаги босқичларга риоя қилиш мажбурий ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни Шахсий рўйхатга киритиш;
(14-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг мониторингини юритиш ва уни баҳолаш, қайта кўриб чиқиш ва тугаллаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари, шу жумладан тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кўчириб олинган версиялари, ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури маълумотлари, унинг амалга оширилиши ва унга киритилган тузатишларга доир маълумотлар тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизимига, шунингдек очиқ маълумотлар қисми Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат интерактив хизматлари ягона порталига киритилиши керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 100.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling