Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


Download 170.36 Kb.
bet3/4
Sana28.09.2023
Hajmi170.36 Kb.
#1689649
1   2   3   4
Bog'liq
275 21.12.2005

Лавозимлар номи

Тариф ставкалари
миқдорлари

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

1. Раҳбар ходимлар:

1.1. Умумтаълим муассасаси директори

3 467 983

3 278 418

3 091 716

2 895 520

1.2. «Меҳрибонлик» уйи директори

3 091 716

2 895 520

х

х

1.3. Мактабдан ташқари муассаса директори

1 277 984

1 187 933

1 101 470

х

1.4. «Баркамол авлод» болалар мактаби директори

1 980 876

1 841 297

1 707 277

х

1.5. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Меҳрибонлик» уйлари республика соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари

2 782 545

2 605 968

2 605 968

х

1.6. Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпиа захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори

2 260 662

х

х

х

1.7. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори

2 117 518

1 978 039

1 851 265

х

1.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори

2 637 392

2 468 349

х

х

2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари:

2.1. Умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, спорт ишлари бўйича ўринбосари

3 278 418

3 091 716

2 895 520

2 704 330

2.2. Умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари-Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари

2 090 399

2.3. «Меҳрибонлик» уйи директорининг биринчи ўринбосари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

2 895 520

2 704 330

х

х

2.4. Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўринбосарлари (2.9.-банддан ташқари)

1 187 933

1 101 470

1 018 482

х

2.5. «Баркамол авлод» болалар мактаби директорининг ўринбосарлари (2.9.-банддан ташқари)

1 841 297

1 707 277

1 578 649

х

2.6. Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари

2 117 518

Х

х

х

2.7. Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари, филиал директорлари

1 978 039

1 851 265

1 725 279

х

2.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

2 468 349

2 300 378

х

х

2.9. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1 473 637

1 360 575

1 251 639

1 147 152

».

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига
3-ИЛОВА
Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ–227-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ёки аралаш молиялаштириладиган халқ таълими муассасалари педагог ходимлари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши:
бюджет ташкилотлари учун қўлланиладиган Ягона тариф сеткаси асосида халқ таълими тизими муассасаларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ Ягона тариф сеткаси асосида халқ таълими давлат бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатининг иш ҳақи базавий тариф ставкасини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчиликда ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
II. Халқ таълими муассасалари ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари)
3. Халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади. Базавий тариф ставкаси Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкасини ҳамда қонунчиликда белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходимларга қонунчиликда белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Халқ таълими педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:
ходимнинг лавозимига;
ходимнинг малака тоифасига;
халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:


Download 170.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling