Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари
Download 227 Kb.
|
Аудит
4. Аудит ўтказишнинг боскичлари.
Аудит ўтказишнинг асосий боскичлари куйидагилардан иборат: 1.Аудит хажмини аниқлаш. Аудит хажми ҳаракатдаги конунчилик, аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий тизим хужжатлари ҳамда мижоз билан келишилган шартлар асосида аниқланади. Аудиторлик процедуралари бўйича аудитнинг хажми куйидагиларни ўз ичига олади: * - иккиланишга сабаб булаётган алохида хужалик жараёнларининг мавжудлигини ва хужжатлаштирилганлигининг тўғрилигини текшириш * -пул маблагларини, алохида турдаги товар моддий қийматликларини йўқламадан ўтказиш имконининг мавжудлиги; * -баланс ва молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот маълумотлари асосида корхона молиявий холатини тахлил килиш; * -аналитик ва синтетик хисоб маълумотларининг тўғри келишини ҳамда корхона даромад ва ҳаражатларини хисобот даврида тўғри курсатилганлигини текшириш; 2.Аудит ишларини режалаштириш. Текширилаётган корхонада аудит ўтказишни режалаштиришни дастлабки тахлил, амалга ошириладиган ишнинг масштабини бахолаш ва кулланилаётган ички назорат асосида олиб бориш керак. Текширув жараёнида кулланиладиган процедурани аниқлаш зарур, яъни текширувга бошқа аудиторлар, экспертларни ва кушимча ходимлар жалб этишни ҳамда мижознинг розилигини олиб, улар фаолиятини режалаштириш. Шуни ёдда тутиш керакки бошқа мутахассислар ишидан фойдаланиш аудитордан аудиторлик хулосаси учун жавобгарликдан озод килмайди. 3.Бухгалтерия хисоби ва ички назорат тизимини бахолаш. Аудитор текшираётган корхонада кулланилаётган бухгалтерия хисоби ва ички назорат тизимига бахо бериши керак. Бу молиявий хисоботлар аниқлигига таъсир этувчи хатолар вужудга келиш эхтимолини аниқлаш учун лозим. Бахолаш асосида аудиторлик процедурасининг мазмунини, масштаби ва сони аниқланади. 4.Аудиторлик далилларини туплаш (аудит маълумотлари). Аудитор ўз текшируви жараёнида далиллар туплайди. Бу далиллар молиявий хисоботлар амалдаги конунчилик ва бухгалтерия хисоби меъёрий хужжатларига амал килинган холда тайёрланлигини исботлаши керак. 5.Аудиторлик хужжатларини расмийлаштириш. Мухим аудиторлик далиллари хужжатлаштирилган булиши керак. Зарурият тугилганда аудиторлик процедураси учун иш хужжатлари (ведомостлар, схемалар ва бошқалар) тузилган булиши керак. Аудиторлик хужжатлари аудиторнинг мулкидир, аммо улардаги ахборот конфиденциал булиб, уни мижознинг розилигисиз фойдаланиш ва овозга куйиш мумкин эмас. 6.Аудиторлик хулосаси ва аудиторлик хисоботи. Аудитор текширув натижаларини аудиторлик хисоботида ва хулосасида акс эттиради. Молиявий хисоботларни тўғрилигини белгилашда уларни ҳаракатдаги конунчилик ва меъёрий хужжатларга мос келишига эътиборни каратиш зарур. Чегараланган хулоса, салбий хулоса ва хулоса беришдан бош тортиш аудитор томонидан асосланган булиши керак. Хулоса Аудит- ваколатли шахсларнинг корхоналарда амалга оширилаётган бухгалтерия хисоби ва хисоботларини тўғри юритиш, уларнинг меъёрий хужжатларга мувофиклиги, асосланганлиги, молиявий хисоботлар юритишга куйиладиган талабларга тўғри келишини аниқлашда ўтказиладиган молия хужжатларининг экспертизаси ва тахлилидир. Адабиётлар 1.Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда кабул килинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида" ги конуни. 2. Мусаев Х.Н. “Аудит”, Тошкент. “Молия” 2003 й. Дарслик. 3. В.И.Рябкина. “Аудит страховых компаний”, “Фининформ”, 1999 й. 4. Н.Санаев, «Аудит» фани буйича Амалий машгулотлар туплами. Т.,«Шарк» 2001.Ук кулланма. 5. “Бозор, пул ва кредит”, “Экономическое обозрение” ва бошқа газета журналлар. 6. Интернет тармоғининг иқтисодий сайдлари htt://flag.nm.ru/uzbekistan. html htt://www.uz/index_4. htm Download 227 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling