Ўзбекистон Республикасида меҳнат қонунчилигини тартибга солишга оид қонун хужжатлари
Download 331.12 Kb.
|
янги Меҳнат кодекси буйича
ХИЗМАТ САФАРИ ТЎҒРИСИДА
Хизмат сафарига юборилган тақдирда иш берувчи ходимга қуйидагиларни қоплаши шарт: йўлкира харажатлари; турар жой ижараси харажатлари; доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик); ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар. Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан белгиланади. Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас. (МК 287-модда) Ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин. (МК 396-модда)
Download 331.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling