- Меҳнат Кодексида ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган (МК 213-модда):
- ҳар йилги меҳнат таътили;
- ижтимоий таътиллар;
- иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
- иш ҳақи сақланмайдиган таътил.
- Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади. (МК 217-модда)
- Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.
- Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган олти ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкин.
- Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.
Ҳар йилги қўшимча таътиллар:
меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга;
ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга;
битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
қонунчиликда, жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади. (МК 219-модда)
Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.
Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.
Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас. (МК 222-модда)
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. (МК 234-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |