Ўзбекистон Республикасида меҳнат қонунчилигини тартибга солишга оид қонун хужжатлари


Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби


Download 331.12 Kb.
bet7/16
Sana20.06.2023
Hajmi331.12 Kb.
#1630959
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
янги Меҳнат кодекси буйича

 Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби

  • Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
  • Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади.
  • Буйруқ билан ходим имзо қўйиб таништирилади.
  • Меҳнат шартномаси синов муддати билан тузилиши мумкин.
  • Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак.
  • Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади.
  • Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва имзо қўйиб таништирилади.
  • Вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади.

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИНГ БЕКОР ҚИЛИШ АСОСЛАРИ

  • Меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:
  • 1) тарафларнинг келишуви (Меҳнат Кодексининг 157-моддаси);
  • 2) меҳнат шартномаси муддатининг тугаши (Меҳнат Кодексининг 158-моддаси);
  • 3) меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш (МК 160-моддаси);
  • 4) меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш (МК 161-моддаси);
  • 5) ташкилот мулкдорининг алмашганлиги, унинг қайта ташкил этилганлиги, ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги муносабати билан ходимнинг ишни давом эттиришни рад этиши (Меҳнат Кодексининг 156-моддаси бешинчи қисми);
  • 6) ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши (Меҳнат Кодексининг 137-моддаси тўртинчи қисми);
  • 7) ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши (Меҳнат Кодексининг 146-моддаси бешинчи қисми);
  • 8) ходимнинг тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этиши ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаган тақдирда (Меҳнат Кодексининг 143-моддаси иккинчи қисми);
  • 9) тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (Меҳнат Кодексининг 168-моддаси);
  • 10) янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш (Меҳнат Кодексининг 169-моддаси);
  • 11) Меҳнат Кодекси ёхуд бошқа қонунлар алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида меҳнатга оид муносабатларни тугатишнинг қўшимча асослари тўғрисидаги шартни назарда тутиш имкониятини мустаҳкамлайдиган ҳолларда меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар.

Download 331.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling