Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни Сақлаш тизимидаги ислохатлар


Download 29.02 Kb.
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi29.02 Kb.
#1526858
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида Соғлиқлни Сақлаш тизимидаги ислохатлар

Касалликларни олдини олишнинг энг камхарж ва самарали йўли соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятига амал қилишдир. Афсуски, камҳаракатлилик ва нотўғри овқатланиш оқибатида Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга, одамларимизнинг 46 фоизи қон таркибида меъёридан ортиқ холестерин мавжуд, 31 фоизида қон босими юқори

2021 йилдан бошлаб юртимизда ҳам мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, Жанубий Корея, Сингапур, Германия каби давлатлардан халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда, тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантириш, айрим даволаш муассасаларини шундай шериклик асосида юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, уларга тўлиқ молиявий мустақиллик бериш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Тиббий таълим тизимини ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Нуфузли хорижий таълим муассасалари филиалларини очиш, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва ихтисослашган тиббиёт марказлари ўртасида интеграцияни кучайтириш мақсади қуйилган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ ПҚ 4890-сон 12.11.2020. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЯНГИ МОДЕЛИ ВА ДАВЛАТ ТИББИЙ СУҒУРТАСИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети (кейинги ўринларда — кафолатланган пакет) ишлаб чиқилади; кафолатланган пакет бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва шифохоналарда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади. Бунда оилавий шифокор ҳар бир муассаса тури бўйича тиббий хизматлар ҳажми ва клиник протоколларга мувофиқ тор соҳа шифокорларига ва зарур ҳолларда туман, вилоят ҳамда республика даражасидаги шифохоналарга йўлланмалар беради. Республика даражасидаги шифохоналарга йўлланмалар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланади. Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолларда, шунингдек, кафолатланган пакетга киритилмаган тиббий хизматлар пуллик асосда кўрсатилади; аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичларини мониторинг қилиш, уларни тиббиёт муассасасига бириктириш, касаллик тарихини юритиш, дори воситалари учун рецепт ёзиш ва кафолатланган пакетга мувофиқ тиббиёт муассасаларига йўналтириш ягона электрон платформа орқали амалга оширилади; бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ишлаб чиқилиб, унга эришилганлиги мониторинг қилинади ҳамда натижаларига қараб қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланади;


Download 29.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling