Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Download 0.85 Mb.
bet22/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

5.2. Суд тартиби



Товар белгисининг эгаси шуни билиши лозимки, товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш, ёҳуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгиси эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузиш деб эътироф этилади.



Қонуннинг
26-моддаси

Сизнинг мутлақ ҳуқуқларингиз бузилгани аниқланган ҳолларда, Сиз ўз ҳуқуқларингиз ва қонуний манфаатларингизни ҳимоя қилиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилишингиз мумкин. Бунда амалдаги қонунчилик товар белгилари эгаларининг мутлақ ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қатор усулларини кўздатутиши ни ҳам таъкидлаш лозимки, улар, хусусан, қуйидагилардан иборат:- тайёрланган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиш;
- товар ёки унинг ўровидан товар белгиси ёки у билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган белгини олиб ташлаш;




- йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотни унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишли экани ҳақидаги маълумотни ҳам қўшиб эълон қилиш.




Товар белгиси эгасининг эҳтимолдаги ҳимоя усуллари ичидан аниқ бир ҳимоя усулини танлаши йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик характерига боғлиқ. Сиз ҳуқуқбузарга нисбатан ўз манфаатларингизга кўпроқ даражада жавоб берадиган ёки амалиётда осонроқ қўлланадиган таъсир кўрсатиш чорасини танлашга ҳақлисиз.











Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling