Қонун - Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни.
АК Низоми - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 октябрдаги 856-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги Низом.
ПВ тўғрисидаги низом – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сонли Қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низом.
Қоидалар – Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари (2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган).
ШРЎ Қоидалари - Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селексия ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки ма’лумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг (2022-йил 31-мартида 3359-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
АК Қоидалари - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидалари (2019 йилнинг 30 октябрида 3190-сон билан рўйхатга олинган).
Вазирлик - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.
Талабнома – товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома.
Талабнома берувчи – товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширган шахс.
Апелляция кенгаши – Вазирликнинг Апелляция кенгаши.
Париж конвенцияси - Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси.
Конвенцион талабнома – Париж конвенциясига мувофиқ топширилган талабнома
Do'stlaringiz bilan baham: |