Талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказиш талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарорга мувофиқ Вазирлик томонидан амалага оширилади.
Экспертизадан ўтказиш чоғида талабномада ифодаланган белгининг Қонун ҳамда Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.
Давлат экспертизасини ўтказиш чоғида бир нечта товар ва (ёки) хизматлар келтирилган талабномани у бўйича қарор қабул қилингунга қадар Сизнинг илтимосингизга кўра иккита ёки бир нечта талабномага ажратиш мумкин. Бу дастлабки талабномада санаб ўтилган товарлар ва (ёки) хизматларни ажратилган талабномаларга тақсимлаб чиқиш орқали амалга оширилади. Бунда ажратилган талабномада кўрсатилган товарлар ва хизматлар биринчи талабномада қолдирилган товарлар ва хизматлар билан бир хил бўлмаслиги керак.
Талабномани ажратиш тўғрисидаги илтимосномага (Қоидаларнинг 6 - 13-бандлари) мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар ва талабномани ажратиш учун белгиланган миқдорда бож тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади.
|
Қонуннинг
15-моддаси,
Қоидаларнинг
91-банди
Қонуннинг
13-моддаси,
Қоидаларнинг
55-банди
|