3. Миллий процедура
3.1. Талабномани расмийлаштириш
Талабнома тили
Талабномада кўрсатилган белгини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ўзбек ёки рус тилида топширилади. Бошқа ҳужжатлар ўзбек, рус ёки бошқа ҳар қандай тилда топширилиши мумкин.
Агар талабнома ҳужжатлари бошқа тилда топширилган бўлса, уларнинг ўзбек ёки рус тилига таржимаси илова қилинади.
Ҳужжатларнинг ўзбек ёки рус тилига таржималарини Сиз Вазирликка талабномангиз келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида топширишингиз мумкин.
|
Қоидаларнинг 12-банди
|
Талабнома мазмуни
Талабномада товар белгиси сифатида белгини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза, талабномада кўрсатилган белгининг тасвири ва рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг ТХХК синфларига мувофиқ гуруҳланган рўйхати бўлиши керак.
|
Қонуннинг
9-моддаси
Қоидаларнинг 6-банди
|
Талабномага талабномани белгиланган тартибда топшириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва, агар талабнома Сизнинг патент вакилингиз орқали топширилаётган бўлса, ишончнома илова қилишингиз лозим.
|
Қонуннинг
9-моддаси, Қоидаларнинг 7-, 9-моддалари.
|
Агар талабнома жамоавий белгига оид бўлса, ҳуқуқий ва/ёки жисмоний шахслар бирлашмаси қатнашчиларининг жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишуви илова қилинади.
|
Қоидаларнинг 8-банди
|
Талабнома битта товар белгисига тегишли бўлиши лозим.
|
Қонуннинг
9-моддаси, Қоидаларнинг 5-банди
|
Ариза
Талабнома 2-иловада келтирилган шакл бўйича босма ҳолда топширилади.
|
Қоидаларнинг 36-банди
|
Қоидаларда ариза мазмуни ҳақида батафсил ахборот келтирилган бўлиб, уни тўлдириш Сизга қийинчилик туғдирмайди.
|
Қоидаларнинг 14-28-бандлари
|
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномани топшириш ва топширгандан кейин у бўйича ишларни олиб бориш учун Сиз вакил тайинлашингиз мумкин.
|
Қоидаларнинг 38-банди
|
Талабнома берувчининг вакили сифатида Сиз патент вакилини кўрсатишингиз ҳамда унинг ваколатларини ишончнома билан тасдиқлашингиз мумкин.
Талабларга мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар номидан Вазирлик олдида вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс патент вакили ҳисобланади.
|
Қонуннинг 34-моддаси,
Қоидаларнинг 39-банди
|
Do'stlaringiz bilan baham: |