Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Download 0.85 Mb.
bet7/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

3.2. Талабнома топшириш


Талабномани ким топшириши мумкин



Товар белгисига талабнома топшириш ҳуқуқига юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс эгадир.



Қонуннинг
4-моддаси
Қоидаларнинг
35-банди
Талабнома қаерга ва қандай топширилади




Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома Вазирликга топширилади.
Талабномани Сиз Вазирликка бевосита топширишингиз ёки почта орқали юборишингиз мумкин.
Агар Сиз талабномани почта орқали юборган бўлсангиз, бу ҳолда талабномангиз Вазирликка келиб тушган сана талабнома топширилган сана ҳисобланади.



Қонуннинг
8-моддаси
Қоидаларнинг
36-банди

Вазирлик талабнома олинганлиги ҳақида Сизни хабардор қилади. Хабарномада талабнома рақами, унинг келиб тушган санаси кўрсатилади.






Сизнинг эътиборингизни кейинчалик талабнома бўйича ёзишмалар олиб борилганда, ёзма хабарларингизда Вазирлик томонидан берилган талабнома рақамини кўрсатишингиз шартлигига қаратамиз.

Қоидаларнинг
43-банди





3.3. Талабномани кўриб чиқиш




Вазирликда талабномани кўриб чиқиш пайтида юридик қимматга эга бўлган процедуралар амалга оширилиб, улар 4-иловада схематик тарзда келтирилган.




Талабномани кўриб чиқиш процедураси икки босқичда олиб борилади:



Қонуннинг
13-моддаси



талабномани расмий экспертизадан ўтказиш ва талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказиш.

Қоидаларнинг
78-125-банди

Сизнинг эътиборингизни яна шунга қаратамизки, талабномани кўриб чиқиш жараёнида қабул қилинаётган қарорларнинг максимал даражада холислигини таъминлаш мақсадида, Вазирликнинг бўлимлари Сиз билан ёки Сизнинг вакилингиз билан қайта-қайта боғланиши мумкин.




Талабнома материалларининг малакали тайёрланиши экспертиза процедураларини тез ва муваффақиятли бажарилишининг ҳал қилувчи омилидир.







Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling