Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Download 0.85 Mb.
bet15/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

3.3.4. Муддатларни тиклаш



Агар Сиз экспертиза сўрови бўйича қўшимча материалларни тақдим этиш муддатларини ўтказиб юборган бўлсан­гиз, бу ҳолда Вазирлик Сизнинг илтимосномангизга кўра уни тиклаши мумкин.



Қонуннинг
13-моддаси
Қоидаларнинг
67-банди

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги расмий илтимоснома талабнома берувчи томонидан муддат ўтиб кетган кундан бошлаб икки ой ичида муддатни ўтказиб юбо­ришга узрли сабабларни кўрсатган ҳолда топширилади.



Қоидаларнинг
68-банди



Расмий илтимоснома билан биргаликда тегишли патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Агар шундай ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, расмий илтимоснома топширилмаган деб ҳисобланади ва бу ҳақда Сизга билдиришнома юборилади.



Қодиларнинг
69-банди,
Ставкаларнинг
3.6-банди



Сизга ўтказиб юборилган муддат тикланганлиги тўғрисида ҳам билдиришнома юборилади.

Қодиларнинг
70-банди



3.3.5. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор



Агар талабнома берилган белги белгиланган талабларга жавоб бериши аниқланса, талабномада кўрсатилган то­варлар ва хизматлар учун товар белгисини рўйхатдан ўтка­зиш тўғрисида қарор қабул қилинади.



Қонуннинг
15-моддаси
Қоидаларнинг
121-банди



Товар белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги қарорни олгач, Сиз қарор жўнатилган санадан эътиборан уч ой муддат мобайнида товар белгисини рўйхатдан ўтказиш, товар белгиси тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳнома бериш ва гувоҳномаларнинг амал қилишини ўн йил мобайнида сақлаш учун белгиланган миқдорда патент божларини тўлашингиз лозим.

Қонуннинг
33-моддаси
Ставкаларнинг
3.2, 3.3-бандлари




Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling