Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш


Download 0.85 Mb.
bet17/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

3.4. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш,
маълумотларни эълон қилиш, гувоҳнома бериш



Товар белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, ҳамда Сиз барча белги­ланган божлар тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этсангиз, Вазирликка кўрсатилган ҳужжат тақдим этилиб, бож маблағлари ўз ҳисоб варақларига келиб туш­ган санадан эътиборан уч кун мобайнида товар белгисини тегиш­ли реестрда рўйхатга олади ва товар белгиси рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилади.



Қонуннинг
18-, 19-моддалари
Ставкаларнинг
3.2-банди



Товар белгиси рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Сизга товар белгиси рўйхатга олинганидан кейин ўн кун мобайнида топширилади.
Товар белгисига доир гувоҳнома бевосита белги эгасининг ўзига ёки ишончнома асосида унинг вакилига топ­ширилади ёки ёзишма манзили бўйича жўнатилади.

Қонуннинг
20-моддаси,



Товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиш
муддатини узайтириш



Товар белгисига доир гувоҳнома товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Вазирликка талабнома берилган сана­дан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади.



Қонуннинг
21-моддаси,

Товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиш муддати гувоҳнома амал қилаётган охирги йили мобайнида Сиз томонингиздан берилган аризангизга биноан ҳар сафар ўн йилга узайтирилиши мумкин. Бунда аризага патент божи

Қонуннинг
22-моддаси,
Ставкаларнинг
3.3-банди



тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, патент вакили орқали ариза берилган тақдирда талабнома берувчининг ишончномаси илова қилиниши лозим.
Гувоҳноманинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги ариза ва патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат Вазирликка гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунга­ча охирги уч ой мобайнида юборилади.
Товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги аризани топшириш муддати гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин олти ой мобайнида топширган аризангизга биноан узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолларда белгиланган бож миқдорининг 50 фоизини ташкил қиладиган миқдорда қўшимча бож тўланади.




Гувоҳнома эгаси товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиш муддатларини узайтириш устидан мустақил назорат олиб боради.







Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling