Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Товар белгиси эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши


Download 0.85 Mb.
bet19/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

Товар белгиси эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши



Товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб ки­риш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш, ёҳуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади.

Қонуннинг
26-моддаси





Товар белгисига доир гувоҳномага ўзгартишлар киритиш



Товар белгисининг эгаси ўз номи, фамилияси, исми ва отасининг исмига ўзгарганлиги тўғрисида, товар белгисини рўйхатдан ўтказишга тааллуқли бошқа ўзгартиришлар тўғрисида, товар белгиси олинган товарларнинг рўйхати қис­қартирилганлиги, товар белгисининг айрим қисмлари унинг моҳиятини бузмайдиган тарзда ўзгартирилганлиги тўғри­сида Вазирликни хабардор қилади.



Қонуннинг
23-моддаси



Товар белгисига доир гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ бахслар юзага келган ҳолларда товар белгиси эгасининг аризасига биноан рўйхатдан ўтказилган товар белгисидан ҳуқуқий муҳофаза берилиши бахсга сабаб бўлмаган битта товар ёки товарларнинг бир қисми ажратиб олинади ва алоҳида рўйхатдан ўтказилади.

Қонуннинг
24-моддаси



3.5. Вазирликнинг расмий ахборотномасида
эълон қилинадиган ахборот



Рўйхатдан ўтказилган товар белгилари, уларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги ахборот Вазирликнинг ойлик расмий ахборотномасида эълон қилинади.
Бунда хусусан қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:

товар белгиларининг библиографик маълумотлари;


товар белгиларининг тасвирлари;



Қонуннинг
19-моддаси



товарлар ва хизматлар рўйхатлари;
рўйхатдан ўтказилган товар белгисига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар;
рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномалари ва ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномалар тўғрисидаги маълумотлар;
товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазасига оид бошқа ахборот.









Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling