Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Қўшимча материалларни тақдим этиш


Download 0.85 Mb.
bet14/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

3.3.3. Қўшимча материалларни тақдим этиш



Талабнома бўйича иш юритиш жараёнида Сиз ўз ташаббусингиз билан талабнома материалларини талабнома моҳия­тини ўзгартирмаган ҳолда тузатиш, аниқлаштириш ёки унга қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эгасиз.



Қонуннинг
13-моддаси
Қоидаларнинг
49-банди

Қуйидаги ўзгартишларни киритиш мумкин:


а) талабнома берувчининг, патент вакилининг номини, номланишини ўзгартириш;





Қоидаларнинг
50-банди



б) талабнома берувчининг, патент вакилининг манзилгоҳини, ёзишмалар олиб бориладиган манзилини ўзгартириши;
в) талабнома берувчини ўзгартириши;
г) келишувга ўзгартириш киритиш;
д) хатоларни тузатиш;
е) товарлар рўйхатини қисқартириш






Экспертиза сўровига кўра қўшимча материалларни тақдим этиш



Давлат экспертизасини ўтказиш жараёнида қўшимча материалларсиз экспертизани тугаллаш имкони бўлмаган ҳолларда талабнома берувчидан шундай материаллар сўраб олиниши мумкин.

Қонуннинг
13-моддаси,
Қоидаларнинг
95-, 96-бандлари



Давлат экспертизасининг сўровига биноан қўшимча материалларни Сиз сўров жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида тақдим этмоғингиз лозим.



Қонуннинг
13-моддаси, Қоидаларнинг
95-банди

Сизнинг кўрсатилган муддат тугамай туриб келган илтимосингизга кўра ҳамда белгиланган патент божи тўлангач, бу муддат узайтирилиши мумкин.

Қоидаларнинг
63-65-бандлари



Агар Сиз экспертиза сўровига жавоб бермасангиз ёки қўшимча материалларни тақдим этиш муддатларини бузган бўлсангиз, талабномангиз чақириб олинган ҳисобланади.

Қоидаларнинг
96-банди






Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling