Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Товар белгисига доир гувоҳнома амал қилишининг тугатилиши


Download 0.85 Mb.
bet18/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

Товар белгисига доир гувоҳнома амал қилишининг тугатилиши



Товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши унинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан тугатилади. Товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси амал қилган охирги беш йил мобайнида ундан узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, манфаатдор шахс аризаси бўйича қабул қилинган суд қарорига асосан муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман тўхтатилиши мумкин.



Қонуннинг
25-моддаси



Товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ



Товар белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқига эга бўлиб, бу ҳуқуқ гувоҳномада кўрсатил ган товарларга нисбатан амал қилади ҳамда товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши мобайнида амалга оширилади.
Мутлақ ҳуқуқ товар белгиси рўйхатдан ўтказилганли­ги тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинган санадан эътиборан амал қила­ди.



Қонуннинг
26-моддаси



Гувоҳнома эгаси ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартнома бўйича товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни ёки лицензия шартномаси бўйича товар белгисидан фойдаланишга доир ҳуқуқни ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахсга (шахсларга) бериши мумкин. Ушбу шартномалар Вазирликда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Бунда лицензия шартномасида лицензиат товарларининг сифати лицензиар товарларининг сифатидан паст бўлмаслиги ҳақида шарт қўйил­ган бўлиши ва лицензиар бу шартнинг бажарилишини назо­рат қилиши кўрсатилиши лозим.



Қонуннинг
30-моддаси









Шартномада шунингдек томонларнинг таърифи, шартнома предмети, ҳуқуқни ўтказиш тури, ўтказилаётган ҳуқуқлар ҳажми, шарнома амал қиладиган ҳудуд, шартноманинг амал қилиш муддати ҳамда мукофот миқдори ёки бу тўғрида келишувнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган қоида акс этмоғи лозим.

ШРЎ қоидаларининг
7-банди






Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling