Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Дастлабки раддияга жавоб муддатининг узайтирилиши


Download 0.85 Mb.
bet21/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

4.1. Дастлабки раддияга жавоб муддатининг узайтирилиши



Дастлабки раддия тўғрисидаги хабарномага жавоб хабарномада кўрсатилган муддат давомида тақдим этилади.
Ушбу муддат кўрсатилган муддат тугамай туриб берилган илтимосномага кўра кўпи билан олти ойга узайтирилиши мумкин.






5. Талабнома берувчилар ва товар белгилари эгалари ҳуқуқларининг ҳимояси



Талабнома берувчининг ҳам, товар белгиси эгасининг ҳам ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг қонуний муҳофазаси маъмурий тартибда ва суд йўли билан амалга оширилади.





5.1. Маъмурий тартиб

Апелляция топшириш





Агар Сиз Давлат экспертизаси натижаларига қарши бўлсангиз, бу ҳолда расмий экспертиза қарори устидан ҳам, талабнома берилган белги экспертизаси устидан ҳам шикоятларни кўриб чиқиш бўйича суддан аввалги орган бўлган Апелляция кенгашига ариза орқали шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.



Қонуннинг
16-моддаси



Апелляция Вазирлик томонидан тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч ой мобайнида топширилади.



Қонуннинг
16-моддаси



Апелляция топшириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни Сиз шахсан ўзингиз ёки патент вакиллари орқали амалга оширишингиз мумкин. Патент вакилларининг ваколатлари ишончнома билан тасдиқланган бўлиши лозим.






Апелляция эркин шаклда тузилиши, машинкада босилган шаклда топширилиши ҳамда АК Қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши шарт. Апелляцияга белгиланган патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.
Апелляцияда қабул қилинган қарорнинг ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри эканлигига асосли далиллар келтирилади.
Агар товар белгисини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ушбу белги Қонуннинг 10-моддаси 1-12-бандларига мувофиқ эмаслиги билан далиллан­ган бўлса, бу ҳолда апелляцияда экспертиза фикрини рад этадиган ва ҳужжатлар асосида тасдиқланган сабаб ва да­лиллар келтирилади.
Агар товар белгисини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ушбу белги Қонуннинг 10-моддаси 13-бандига мувофиқ эмаслиги билан далилланган бўлса, апелляцияда қўшимча равишда талабнома берил­ган белги ва экспертиза томонидан қарши қўйилган белгиларнинг қиёсий таҳлили келтирилади.
Агар апелляциянгиз апелляция топшириш қоидаларини қаноатлантирмаса, Апелляция кенгаши Сизга апелляцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни Апелляция кенгаши белгилаган муддатда тақдим этиш таклифи баён қилинган сўровнома юборади. Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, сўралган маълумотлар кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаса, апелляция бўйича иш юритиш тўҳтатилади.




Апелляция материалларини кўриб чиқиш жараёнида Сизга қўшимча материаллар ва маълумотларни тақдим этиш ҳақида сўровнома юборилиши мумкин.
Ушбу қўшимча материалларни Сиз Апелляция кенгаши белгилаган муддатда тақдим этишингиз лозим.

Сизнинг кўрсатилган муддат тугамай туриб етиб келган илтимосномангизга кўра ҳамда белгиланган патент божи тўлангач, бу муддат уч ойдан ошмаган вақтга узайтирилиши мумкин.









Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling