Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 185.78 Kb.
bet13/27
Sana09.01.2023
Hajmi185.78 Kb.
#1085624
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
4.Буриев Жалоал таннарх

2.2.4 -жадвал
Томчилатиб ва анъанавий суғориш усулида пахта етиштириш иқтисодий самарадорлиги4

т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2016 йил

Томчилатиб суғориш (Хитой технологияси)

Эгат бўйлаб суғориш

1

Суғориладиган майдон

га

100

100

2

1 гактардан олинган ҳосил

ц/га

40,0

26,0

3

Сарфланган харажат

минг сўм

126528,1

106340

4

Олинган даромад

минг сўм

228 000

148 200

5

Фойда ёки зарар

минг сўм

101471,9

41860

6

Рентабеллик даражаси

%

80,2

39,3

7

Харажатларни қоплаш муддати

йил

4 йил 2 ой

-

8

Суғоришда сувни иқтисод қилиш

м3/га

300 000

-

9

1 га ерга қилинган сарф- харажат

сўм

1265281,0

1063400

10

1 га дан олинган даромад

сўм

2 280 000

1 482 000

11

1 га дан олинган фойда

сўм

1 014 719

418 600

12

1 га га сарфланадиган сув

м3/га

3 000,0

6 000,0

13

1 га га сувни иқтисод қилиш

сўм

193 200

-

Олиб борилган тадқиқотлар натижалари кўрсатишича,оддий эгат орқали суғориш усулида ғўза ўсув даврида 6-7 марта қатор оралиғига ишлов берилиб, гектарига 45-50 кг ёқилғи сарфланса, томчилатиб суғориш усулида ғўза парваришланганда 3-4 марта қатор орасига ишлов берилиб, 25-30 кг ёқилғи сарфланади.


Таҳлиллар кўрсатишича, томчилатиб суғориш усулида ғўза қатор оралиғига тракторларнинг кириши 2-3 мартага камайиб, ёқилғи мойлаш материаллари 35-40 %га тежалади. Томчилатиб суғориш усулида парвариш-ланган ғўза даласида жуда қулай агроиқлим шароити яратилиб натижада пахта ҳосилдорлиги 4,7 ц/га (14%) ошишини таъминлайди ва ҳосилдорлик 38,4 ц/га ни ташкил этди.Агар томчилатиб суғориш усулининг самарадорлигини таҳлил қиладиган бўлсак, сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш, минерал ўғитлар, ўстирувчи ва ривожлан-тирувчи гербицидларни сувга аралаштириб бериш имконини яратилади. Бунда тупроққа ишлов бериш ишлари ва ёқилғи мойлаш материаллари сарфи эса 20-25 % га камаяди. Мавсумий суғориш миқдори 35-50 % тежалади, тупроқнинг унумдорлиги яхшиланади. Вегетация даврида ғўзани оддий эгат орқали 5-6 марта суғорилганда ўртача 5673 м3/га сув сарфланади. Томчилатиб суғориш усулида эса ғўза 7 марта суғорилиб мавсумий суғориш меъёри 3663 м3/га ни ёки 1810 м3/га (31,9 %) сув тежашга эришилади.
Демак, томчилатиб суғориш усулининг самараси оддий эгат орқали суғориш усулидан бир қанча жиҳатлари билан фарқ қилади. Масалан:
-томчилатиб суғориш усулида ўсимликларни суғорганда ҳамма ернинг юзаси бир вақтда ва бир меъёрда суғорилади;
- ғўзада мавсумий сув миқдори 31,9 % тежалади;
- томчилатиб суғоришда ғўзани қатор орасига суғоришдан олдинги ва ундан кейинги тупроққа ишлов бериш сони камайиши сабабли, ёқилғи мойлаш материаллари 30-40%, маҳаллий ўғит сарфи йиллик меъёрга нисбатан 20-25 % тежаш имконияти яратилади. Бегона ўтларнинг ўсиши камаяди, тупроқни агрофизикавий хоссалари яхшиланади;
- минерал ўғит ва пестицидлар томчилатиб суғоришда эритилган ҳолда қувур орқали берилганда даладаги ҳамма ўсимликларга бир хил меъёрда ва бир вақтда етказиб бериш имкон яратилади;
- ғўзани касаликка чалиниши камаяди, бунга сабаб трактор билан ишлов берилмаганда ўсимликни илдиз тизими жароҳатланмайди;
- пахта ҳосили 4,7 ц/га га ошади;
- миробнинг иш уними ошади.
Шундай қилиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун ресурс тежовчи агротехнологияларни қўллаш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлиги ортади, сув ва меҳнат сарфи камаяди, экинларни суғориш харажатлари кескин камайиб маҳсулот ҳажми ортади.

Download 185.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling