Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Манба: Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси материаллари


Download 185.78 Kb.
bet11/27
Sana09.01.2023
Hajmi185.78 Kb.
#1085624
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
4.Буриев Жалоал таннарх

Манба: Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси материаллари
Иктисодий комплекс ходимларининг ишдан озод килиниб, хар бир фермер кесимида экин тури асосида сабзавот, картошка ва дуккакли дон экинларининг жойларда экилишини таъминлаш жорий этилди. Бу тизим: Биринчидан, фермер томонидан Бог ва ток катор ораларидан самарали фойдалашини; иккинчиданрежа асосида экинларнинг катъий белгиланган гектарларида, ўз вактида экилишини таъминлади.Қисқа муддатда 1499 гектар боғ қатор ораларининг 1499 гектарига (100 %) шундан сабзавот 1131 гектар (100 %), 368 гектар (100%) картошка ва 3967 гектар ток қатор ораларининг 3967 гектарига (100%) дуккакли экинлар экилди.
Туманда боғ ва ток қатор ораларига сабзавот, картошка ва дуккакли экинлари экиш натижасида 16,5 минг тонна сабзавот, 1,5 минг тонна картошка, 1,3 минг тонна дуккакли дон ҳосили олиниб, сўм даромад олинади, 950 нафар қишлоқ ёшларини янги иш ўрни билан таъминланади, 428 млн сўмлик тўловлар маҳаллий бюджетга тушди.
Хулоса қилиб айтганда, Самарқанд вилоятида олиб борилган изланишлар натижасида пахта ва ғаллани етиштириш тенденцияларини ўрганиш орқали кузатилаётган муаммоларни тадқиқ этиш ва бу муаммоларни бартараф этиш долзарблик касб этади.


2.2. Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишда қўлланиладиган ресурстежовчи агротехнологияларнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари таҳлили.


Қишлоқ хўжалиги корхоналарини янада ривожлантириш учун, мамлакатимиз шароитида сув ресурсларининг танқислиги сезилиб турибди. Сувнинг асосий қисми Қиғизистон ва Тожикистон давлатларидан Сирдарё ва Амударё орқали келиб, сарфланади. Бу сув ресурсларидан фойдаланишда иннавацион технологиялар қўлланилади Хусусан, қишлоқ хўжалиги корхоналарини замоновий техника ва технологиялар, иннавацион ишланмалар, ресурс тежовчи технологиялар, илм-фан янгиликлари, малакали кадрлар билан таъминлаш, молиялаштириш, кредитлаш тизимини яхшилашга кўмаклашганлиги сабабли корхоналарнинг иқтисодий-молиявий фаолияти яхшиланмоқда. Бундан ташқари мулкдорнинг мулкга бўлган эгалик мунособатлари йўлга қўйилганлиги сабабли экинларни парваришлашга турли фан янгиликларини ва кўплаб агротехнологияларни жалб этилмоқда. Деҳқончилик ишларини турли технологияларни қўллаган ҳолда фаолият олиб борадиган хужаликлар қуйидагилардан иборат:
1. Оддий (анъанавий) технологиялар асосида - дашт ва чала чўл ҳудудларида жойлашган, табиий жойлашуви унчалик қулай бўлмаган, даромадлик даражаси нисбатан паст бўлган хўжаликлар. Бундай хўжаликларнинг дон етиштиришдаги ҳосилдорлиги ўртача 30 центнерни ташкил этади. Мавжуд техника ва агрегатлар ўтган 1970-1980 йилларида ишлаб чиқарилган эски ва унумдорлиги паст техникалардир.
2. Интенсив технологиялар усулида -қишлоқ хўжалиги экинларининг парваришлаш босқичларини ҳисобга олиб, зараркунандаларнинг таъсир кўрсатиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, кам қўлланиладиган ва бир мунча чуқур билим талаб қилувчи интенсив технологияларни қўлловчи хўжаликлар. Бундай технологиялар қулай табиий шароитга мўлжалланган бўлиб, уларнинг ресурс салоҳияти дон экинларининг ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 30-40 центнер ҳосил оладиган хўжаликлардир.
3. Ресурстежовчи агротехнологияларни қўллайдиган - экинларни парваришлашда моддий ва техника ресурсларидан самарали фойдаланишдан йўлга қўядиган хўжаликлардир.Ресурстежовчи агротехнологиялар энг замонавий технология бўлиб, энг қулай табиий шароитга эга бўлган хўжаликлар учун мўлжалланган. Ресурстежовчи агротехнологияларни жорий этиш ҳисобига, доннинг ҳосилдорлиги ўртача бир гектардан 50-60 центнерни ташкил этади. Лекин зарур бўлган ресурслар ўз вақтида етарли даражада таъминланган бўлмаса ҳам, шу зарур бўлган ресурсга қарши илғор технологияларни қўллашни ташкил этади. Масалан, сув ресурслари танқис бўлган шароитда, техник воситалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали яъни сизот сувларини юзага кўтариш ёки томчилатиб суғориш технологиясини қўллайдиган хўжаликлардир.
Мамлакатимизда сув ресурслари танқис бўлиб турган бир пайтда суғоришнинг замонавий усулларини қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бориш ва аҳолининг тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли Қарори билан томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш устувор масала қилиб белгиланди:вегетация даврида сув ресурслари қатор йиллардан буён тақчил бўлаётган суғориладиган ер участкаларида, шунингдек суғоришга мўлжалланган сувини юқорига кўтариб чиқаришга сарфланадиган ва катта харажат қилинадиган техника билан суғориладиган ерларда; боғлар, узумзорлар, сабзавот-полиз маҳсулотлари ва бошқа юқори рентабелли экинлар учун ажратилган ер участкаларида; ирригация эрозиясига учраган кучли нишабли ер участкаларида;шўрланмаган ва кам шўрланган енгил тупроқли текис ер участкаларида амалга оширилиши белгилаб берилган.
Самарқанд вилоятида Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида сув ресурсларидан фойдаланувчи фермер хўжаликлари тамонидан сувни тежаш бўйича томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди ( 2.2.1 -жадвал)
2.2.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2016 йилда вилоят бўйича 9 та фермер хўжалиги тамонидан 556 гектар боғ ва токзорларгатомчилатиб сугориш техналогиясини жорий килиш дастури ишлаб чиқилди. Дастурни амалга ошириш учун 5120,0 минг сумлик зарурлиги асослаб берилди.

Download 185.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling