II Боб.Фермер хўжаликларида маҳсулот етиштириш ИНТЕНСИВ ТЕХНОЛГИЯЛАРДАН фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили.
2.1. Фермер хўжаликларида маҳсулот етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили..
Мамлакатимизда олиб борилаётган таркибий ўзгаришлар натижасида қишлоқ хўжалигини ҳар тамонлама ривожлантиришга катта эътибор бериб келинмоқда. Айниқса инсон ҳаёти учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат тармоқлари учун хом ашё ишлаб чиқариш долзарб масалалардан бўлиб келган.Шунинг натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ялпи ички маҳсулотнинг 35-40 фоизини собиқ иттифоқ даврида ташкил этган бўлсаБ угунги кунга келиб бу кўрсаткич 17 фоизни ташкил этмоқда. Бундан кўриниб турибдики бошқа саҳалар жадал ривожланиб бориши озик-овқат маҳсулотларига бўлган талабни оширади.
Ҳаммамизга маълумки, аграр тармоқни ривожлантиришни демократлаштириш ва модернизация қилиш борасида бошланган тизимли ислоҳатларни, қишлоқ хўжалигида туп таркибий ўзгаришларни жорий этиш ва хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятини жадал ривожлантириш ишлари кенг олиб борилмоқда.Масалан: жорий йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,1 фоиз, чакана савдо айланмаси 14 фоиз, хизмат кўрсатиш ҳажми 17,4 фоизга кўпайтириш вазифаси қўйилмоқда
Самарканд вилоятининг жами аҳоли сони 3 млн 426 минг кишини, умумий ер майдони 1 млн 677 минг гектарни, шу жумладан, экин майдони 435.7 минг гектар, шундан суғориладиган майдон 253.7 минг гектар, лалми ер майдони 182 минг гектарни ташкил этади. Вилоятда томорқа хўжаликлар сони 512310 та, унинг ер майдони 86,2 минг гектар бўлиб, ўртача бир оилага лалми билан бирга 18,8 сотих майдон тўғри келади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида аграр тармоқнинг ўрни юқори бўлиб, 2014 йилда жами қишлоқ хўжалигидан олинган даромад 4 триллион 913 милиард сўмни, фойда 831 миллион сўм ёки рентабеллик даражаси 20.4 фоизни ташкил этган.
Бу дастурларни амалга ошириш натижасида республикамизда иқтисодий ислоҳатларни олиб ўзининг ижобий самарасини бериб келаётганини кўришимиз мумкин, (2.1.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |